RU

Последние новости

11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  0 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  0 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  6 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  26 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  34 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  12 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  14 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  13 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  13 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  3 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3

Ички ҳиссиёт алдади Новости

Ички ҳиссиёт алдади

Футбол жамоатчилигининг бутун нигоҳи "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувига қаратилган бир паллада, Тошкентда турнинг ҳозиргача энг яхши томошабоп учрашуви бўлиб ўтди.

Водий дербиси, Намангандаги учрашув соясида қолиб кетган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида стадион атрофидаги мухлислар эмас, айнан футболчилар ёнди. Ҳа, қолган баҳслардан фарқли равишда шундай ҳолат бўлди. Томоша қилиш учун келган озми кўпми ишқибозларни таҳликада ушлаб турди дейишимизга асослар етарлича. 


1. Таркибдаги тафовут ёхуд ёш "қалдирғочлар"дан кутилмаган юриш 

Жамоаларнинг бошланғич таркиби эълон қилингач ички ҳиссиёт гўё қисман "Сўғдиёна"нинг ғалабасига шама қилди, дея оламан . Шуҳрат Мақсудов ёшлардан, Бақоев тажрибадан фойдаланган ҳолда таркиб тузишди.  Жаҳонгир Ўрозов (2004), Маҳмуд Маҳамаджонов (2003), Умарали Раҳмоналиев (2003), Умид Султонов (2003) каби ёш иқтидорлар "Бунёдкор" сафида тўп тепди, айримлари дебютини нишонлади. "Сўғдиёна" жамоасининг етакчиси Жасур Ҳасанов фаолиятини бошлаган кезларда бу ўйинчилар ҳали туғилмаган эди. Афтидан бу кеча тажриба ўз сўзини айтади, деган тахминлар йўқ эмасди. Лекин "қалдирғочлар" буларнинг барчасини йўққа чиқарди. Дастлабки 10 дақиқаликда жиззахликлар нимадир қилишга ва тезкор гол билан ҳисобни очишга интилишди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб назорат бутунлай Мақсудов шогирдлари томонига ўтди. 34-дақиқада майдон марказида катта тезлик билан олдинга ўтган Расул Йўлдошев қулай вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Митрович деярли қутқариб бўлмайдиган вазиятда ўзини кўрсатди. 38-дақиқага келиб ҳужумлар кетини узмаётган мезбонлар яна дарвозани ўққа тутди. Умарали Раҳмоналиевнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп устунга тегди. Иккинчи темп билан уюштирилган ҳужум самарасида Томива зарба берди, Митрович қутқарувчи ролида. 


Иккинчи бўлимда ҳам худди шу сценарий такрорланди. 65-дақиқа - Давронжон Эргашевнинг чамаси 30  метрлардан йўллаган жарима тўпини Митрович нақд тўққизликдан олиб чиқди. Кейинги вазиятда Суҳроб Иззатов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб гол урмоқчи бўлди, аммо Милан ўз ўрнида. Беллашувнинг сўнгги 10-дақиқасига келибгина "Сўғдиёна" бироз жонланди. Бикмаев, Обшивачнинг зарбаларини Суҳроб Султонов қайтариб юборди. Учрашув поёнидаги фаол ҳаракатлар ҳисобига "бўрилар" статистикадаги ҳолатини бироз яхшилаб олди. 


2. Ҳақиқий "Сўғдиёна"ни кўрмадик 

"Сўғдиёна" учун Тошкентдан бир очко билан қайтиш ижобий натижа ҳисобланиши мумкин. Шошманг, бу ўйинда ҳақиқий "Сўғдиёна"ни кўрганимиз йўқ. Фақатгина Митрович яққол кўзга ташланди. Қизиқ ҳолат нима учундир ЎзПФЛ учрашувдан кейин энг яхши футболчи сифатида Шаҳбоз Жўрабековни қайд этди. Майли бу уларнинг фикри. 


Милан Митрович: "Сўғдиёна" кеча охирги дақиқаларда кўрсатган ўйинини қилиши керак"


3. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"нинг ўйини нимага "сигнал" беряпти?

Ижобий жиҳати шу кеча ёш "қалдирғочлар" акаларидан қўрқмасдан ҳаракат қилишди, уларнинг кўзида учқун кўринди. Гапнинг очиғи "Бунёдкор"дан ҳеч ким бундай ўйин кутмагани ҳақиқат. Қишки ўқув-йиғинларидаги ўртоқлик учрашувларидан сўнг салбий фикрлар уйғона бошлаган эди. Ҳавотирлар чўққига чиққан, ҳаттоки жамоани жон сақлаш йўлида курашади дейилганди. Тўғри бу биринчи тур, олдинда катта мавсум кутиб турибди. Хулоса қилишга эрта. Бироқ жамоа намойиш қилган ўйиндаги дастлабки таассурот юқоридаги фикрларни йўққа чиқишига ишора қиляпти. Кечаги камчилик шунда бўлдики, якуний кескинлаштирувчи пасни беришда футболчилар оқсашди. Аксарият паслар кучсиз ва уни рақиб ҳимоячилар осонликча қайтаришди. Томивада спорт формаси яхши кўрингани билан анча вақт жамоа билан бирга бўлмагани сезилди, кўп тўп йўқотди, ҳужумларни якунлашда совуққонлик камлик қилди. Кейинги турларда ҳам "Бунёдкор"ни кечаги иштиёқ ва ишонч тарк этмаса, ўзи учун керакли натижани қўлга кирита олади. "Сўғдиёна"нинг ўйини кишини ўйлантириб қўймоқда. Бақоев ёмон ўйин билан ҳам натижа қилиш мумкинлигини ўтган мавсум исботлаганди. Аммо бу йил ҳам шу ҳолат такрорланса жамоага жуда ва жуда қийин бўлади. Бақоев буни илк турлардаги ҳаяжон билан боғлади. Кўрамиз кейинги баҳсларда қандай бўлар экан? 

Шуҳрат Мақсудов: "Ёш футболчиларга икки ой давомида ўзларига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини уқтирдим"

Улуғбек Бақоев: "1-тур бўлгани боис "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам ҳаяжон сезилди"

Энг муҳими кеча ҳеч ким  келганига пушаймон бўлмади, деб ўйлайман. Мана шундай ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Акс ҳолда ўзи ташрифи камайиб бораётган ишқибозларни янада бездириб қўйиш ҳеч гапмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика