"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...
18 ноя 2025 13:29
Новости
"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...
Шу муносабат билан кўплаб мухлисларимиздан “чипталар қандай қилиб бу қадар тез сотиб бўлди?” деган саволлар келмоқда.
Муҳташам “Истиқлол” стадионининг умумий сиғими 18 867 нафар мухлисни ташкил этади. Шундан:
889 та ўрин — тартибни сақлаш ходимлари учун,
13-сектордаги 447 та ўрин — меҳмон жамоа мухлислари учун,
қолган 17 531 та ўрин — Фарғоналик мухлислар учун ажратилган.
Мавсум бошланишидан аввал клуб томонидан йиллик абонементлар савдоси йўлга қўйилган бўлиб, мухлислар томонидан 7 445 дона абонемент харид қилинган. Қолган 10 086 та ўрин учун эса ҳар бир уй учрашуви олдидан алоҳида чипта савдоси амалга оширилмоқда.
22-ноябрь кунги учрашувга ҳам айнан 10 086 дона чипта сотувга чиқарилди. Чипталар бир шахсга 5 донадан ошмаган ҳолда, “Истиқлол” стадионидаги кассаларда ҳамда Марғилон шаҳридаги махсус кассамизда жойлашган 6 нафар чипта сотувчи томонидан сотилди.
Жамоамиз ҳар бир мухлисини қадрлайди. 24 йиллик орзу ушалишига жуда оз қолди. Биз ушбу тарихий кунда сизнинг ёнимизда бўлишингизни истаймиз.
Чиптага улгурмаган мухлисларимиз учун стадион атрофида катта мониторлар ўрнатилди — биргаликда бир кучмиз!
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии