Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?
16 мар 19:30
Новости
Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?
Январда Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"ни мавсум охиригача вақтинча бошқарувчи сифатида қабул қилиб олди.
Шундан бери "қизил иблислар" Премьер-лигада 9 ўйинда 7 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. "Қизил иблислар"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Кэррик жамоани узоқ муддат бошқаришини хоҳламоқда.
"Бу иш 100% Кэррикка берилиши керак. Мен унинг бунга қодирлигини билардим. Уни жуда яхши биламан. Характеридан, шахсиятидан хабардорман. МЮга ақлли инсон керак эди, клуб ва футболчиларни яхши билган, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсата оладиган киши. Биз жамоа бириккани ва жуда кучли бўлганини кўряпмиз. Нега нимадир ўзгартириш керак?", – деди Руни.
"Манчестер Юнайтед" АПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринда турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии
Сулшер хам утирган холатдан олиб чикди.
Керрик хам лойдан олиб чикди.
Бита Маур соврин олиб берди