"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
18 ноя 2025 08:45
Новости
"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
"Андижон" дарвозабони Эржан Токотаевнинг жароҳати ҳақида қўшимча маълумот берилди.
"Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Андижон” учрашувининг 17-дақиқасида жамоамизнинг қирғизистонлик дарвозабони Эржан Токотаев оёғидан олган жароҳати туфайли мажбурий равишда ўзгартирилганди.
Афсуски, текширув натижаларига кўра, дарвозабоннинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди.
Жамоамиз шифокори Ғофуржон Жўраев Эржан Токотаевнинг жароҳати ҳақида маълумот берди. Унга кўра, чап тизза бўғимининг ички пайини йиртилиши билан боғлиқ ташхис аниқланди. Бу борада жарроҳлик амалиёти ёки даволаш муолажалари кўзда тутилган.
Токотаевга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз", - деб фикр билдирилган андижонликлар клубининг матбуот хизмати тақдим этган хабарда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии