Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?
18 ноя 12:57
Новости
Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?
Биз бугун 2011 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз. Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз 2011 йил Мексика яшил майдонларида ўтган мусобақада дебютант бўлишган. Ўсмирлар тоифасидаги ўша Жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун биринчиси эди. Гуруҳ босқичида Янги Зеландияга 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган вакилларимиз кейин АҚШ ва Чехияни бир хил 2:1 ҳисобларида таслим қилиб нимчорак финалга чиқишганди. Ҳа, ўшанда бу мундиалда 24 та жамоа иштирок этганди.
Бу босқичда бизни Австралия кутиб турарди. Бир йил аввал Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида бу жамоалар ярим финалда тўқнаш келишган ва ўшанда ўсмирларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Мексикадаги тўқнашувда эса Евстафеев шогирдларини тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. Баҳс бошланишини англатувчи ҳуштак чалинганига 11 дақиқа бўлиб улгурмай жамоамиз сардори Аббосбек Маҳситалиев ҳисобни очган - 1:0. Биринчи тайм охирида яна бир тўпураримиз Тимур Ҳакимов ўз ҳисобига гол ёзиб қўяди - 2:0.
Иккинчи тайм бошида рақиб ҳужумчиси Дилан Томбидес майдон марказида Жавлон Мирабдуллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун перулик бош ҳакам Виктор Карриллодан қизил карточкани қабул қилиб олади ва Австралия тахминан 30 дақиқа 10 киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлади. 66-дақиқада Давлатбек Ёрбековнинг жарима майдони марказига узатган тўпини австралияликлар сардори Коннор Чапман ўз дарвозасига тўғрилаб қўяди - 3:0. Шу гол урилгач, қолган дақиқалар шунчаки расмиятчилик учун кечишини иккала жамоа ҳам тушуниб етганди. 89-дақиқада Жасур Ҳакимов - Тимур Ҳакимов - Давлатбек Ёрбеков комбинацияси чиройли гол билан тугайди 4:0! Ўша йил январь ойида Қатарда ўтган Осиё кубоги ярим финалида Австралия бизнинг жамоани 6:0 ҳисобида таслим қилгани учун ўсмирларимиз бу ғалабамиз акаларимиз учун қасос деб интервью беришганди. Айтганча ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда австралиялик Тибой Камара йирик мағлубиятга чидай олмайди ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этади. Унинг ортидан Австралия ҳам уйига кетади.
Ўзбекистон эса чорак финалда Уругвайга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беради.
Мексика давлати бизнинг вақт билан 10 соатлик тафовутга эга бўлгани боис Ўзбекистонда учрашувлар тонгги вақтда бошланарди. Бироқ шунга қарамай миллионлаб томошабинлар саҳарлаб футболчиларимизнинг ўйинларини кўриш учун уйқудан воз кечишганди. Ўша мундиал ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ҳақиқий байрамга айланиб кетганди.
Ўйинда урилган голларни МАНА БУ ЕРДА кўриш мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН - Австралия - 4:0
30.06.2011. Нимчорак финал. Торреон, "Корона" стадиони. 8340 томошабин.
Бош ҳакам: Виктор Каррилло (Перу)
Голлар:
1:0 - МАҲСИТАЛИEВ Аббосбек, 11
2:0 - ҲАКИМОВ Тимур, 40
3:0 - ЧАПМАН Коннор (автогол), 66
4:0 - ЁРБEКОВ Давлатбек, 89
ЎЗБЕКИСТОН: 12.ХОЛМУРОДОВ Ғанишер; 3.РАҲМОНОВ Сардор; 5.МАНСУРОВ Асилжон; 6.МАҲСИТАЛИEВ Аббосбек (15.ҲАКИМОВ Жасурбек, 84); 7.МУРОТОВ Азизбек; 8.СОБИРХЎЖАEВ Сардор; 9.ХОЛМУРОДОВ Холмурод; 11.ҲАКИМОВ Тимур (17.УСМОНХЎЖАEВ Диёр, 89); 13.ДАВЛАТОВ Бобир (20.ЁРБEКОВ Давлатбек, 22); 14.МИРАБДУЛЛАEВ Жавлон; 18.УБАЙДУЛЛАEВ Муҳсинжон.
Австралия: 1.ИЗЗО Пол; 2.МОНАКО Жейк; 3.ЧАПМАН Коннор; 4.КИНГ Том; 5.БРАУН Корей; 7.ЭСПИНДОЛА Эрнан; 8.КУПEР Митч (19.ОКСБОРРОВ Митчелл, 80); 9.ТОМБИДEС Дилан; 11.РEМИНГТОН Люк (15.ПРОЙА Энтони, 55); 17.МEЛЛИНГ Жейкоб; 21.ВУДКОК Райли (13.КАМАРА Тибой, 55)
Огоҳлантиришлар: БРАУН Корей, 14; ЁРБEКОВ Давлатбек, 30; ВУДКОК Райли, 48; МАХСИТАЛИEВ Аббосбек, 65; КАМАРА Тибой, 65
Четлатишлар: ТОМБИДEС Дилан, 59; КАМАРА Тибой, 90+1 (2СК).
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии