RU

Последние новости

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17

Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" вингери Жалолиддин Машарипов кеча Эрон телекўрсатувларидан бирида меҳмон бўлди.

Унинг фикрларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:

"Жароҳатим битди ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эронлик шифокор оёғимни 10 сония кўздан кечириб, тиззаости пайим узилганини айтди, ўша пайтда у алдаётганини билардим. Яна бир жарроҳга учрадим ва жароҳатланган чап оёғим ўрнига ўнг оёғим суратини кўрсатдим ва у операция қилиш зарурлигини айтди. Ўзбекистон Президенти мен учун Германиядан энг яхши жарроҳни келтирди ва унинг ёрдамида соғайишга муваффақ бўлдим.

Фабио Каннаваро Ўзбекистонннинг олдинги ўйинларини кўриб чиққач, дарҳол таржимондан "бу 10-рақамдаги футболчи ким?", деб сўраган. Шундан сўнг мураббий менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади.

Осиё Кубогидан сўнг Қатар, БАА клублари ва "Персеполис"дан таклифлар тушди, бироқ мен "Истиқлол"ни танладим.

Остон Ўрунов мен билан бирга "Истиқлол"га ўтиши режалаштирилганди, аммо сўнгги лаҳзада у "Персеполис"га йўл олди. 

Рустам Ашурматов ҳам "Персеполис"дан таклиф олган, бироқ унга у ерда ўйнамаслигини айтиб, "Истиқлол"га чақирганман.

Бош мураббий Рикарду Са Пинту мендан Игорь Сергеев ҳақида айрим нарсаларни сўради. "Истиқлол" унга қизиқмоқда", – деди Машарипов.

Рейтинг: -3   

Комментарии

+14   
18 ноя 12:04:19
uzb
Кановаро адашибди,сан таркибда йуқ булсанг термани уйини зур чиқишини бир неча марта гувохи булдек,агар УЗБ термасига ёрдаминг тегишини қатиқ хохласанг термага чақиришса хам бормагин,Эронда узингни курсатиб соққани босиб юровур
+12   
18 ноя 12:30:07
mirabzal
Эййй аллама Жалол умуман сенга телефон қигани йўқку бофладингда...
+11   
18 ноя 12:27:27
ABZALHUJA
Шу футболистни карор кабул килиш реакцияси жуда паст. Нега термага чакирвуришади тушунмиман. Мана, миср билан уйин курсатиб берди, чакконлик, тезлик ва тезлик билан чикарилган карорлар уйин суратини хал килишни. Бу футболист билан уйинимиза ижобий тарафгамас, саблий тарафга узгаради диб уйлиман.
+10   
18 ноя 12:04:12
Qirol Zidan
Ватанни севсанг, илтимос, ўйинчи сифатида қайтма. Миллионлаб мухлислар талаби шу. Ўйинни секинлаштирасан, қарор қабул қилишинг қийин, ўхшамаган финтларинг кўп. Ёшларга ўрнингни бўшат.
+9   
18 ноя 11:53:03
Ardito
Adashib tel qivorgan menimcha
+7   
18 ноя 14:57:53
$
Шетта адашдиёв Каннаваро. Сенсиз узи зур уйнашвотти
+7   
18 ноя 12:44:12
Нурбек Майлиев
Ялинса хам кайтма илтимос сендан, сени футболист диб уйлаган одам григорян космонавт диб юрганлардан буса кере
+6   
18 ноя 12:11:03
Kingsman
мангаям бугн Гвардиола тел киб хол ахволими соради кеча бошим ориб туруди, когани эсимда йо уйгониб кетдим))))
+6   
18 ноя 11:54:02
Abdulaziz
Jalol sekin termadan ketsa ham bolaveradi. Xujumni sekinlashtiradi juda ham. Uning orniga Abbos yoki Oston borku. Muhammadali Urinboevni chaqirish kerak uning orniga.
+5   
18 ноя 14:29:28
Zohidjon Usarov
Осиё кубогида тепган пеналтисини куриб кунглим колган шу боладан ута кибрли.
+5   
18 ноя 12:16:37
Kingsman
кимдур копток олиб келиб туриш кереку )
+5   
18 ноя 11:59:09
Акмал Djuraev
Булмаган гапууууу энди копа йук кутингни терлатсанг уйнайсан термада
+4   
18 ноя 14:40:44
STENLESS..R
Ответ на комментарий пользователя Ardito
Adashib tel qivorgan menimcha
Кодига адашиб тел киворган Каннаваро
+4   
18 ноя 14:38:45
STENLESS..R
Мусор уйининг кимга керак нима Мессимидинг ё Узбекистонда топилигсиз уйинчимидинг знг яхши ёрдаминг термага якинлашма теринг хам зшакникидай зкан телефон килибмиш Узбекистонни 70.фоизи сани ёктирмаса
+3   
18 ноя 11:58:43
Umidjon R
Ответ на комментарий пользователя Ardito
Adashib tel qivorgan menimcha
Шунака шекили йоки тушуда курган булса керак
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика