Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"
11 дек 2025 13:53
Новости
Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро қуръадан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Биз тарихимизда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олдик. Бу футболчиларимиз учун катта тажриба бўлади. Бош мураббий сифатида мен ўз вазифамни масъулият билан бажаришим керак. Энг муҳими – жамоа мундиаль жараёнидан завқ олиши.
Гуруҳимизда ФИФА рейтингининг топ-20 лигига кирган икки кучли рақиб бор. Шу боис ҳар бир ўйин жуда муҳим, учала баҳс ҳам катта аҳамият касб этади. Ҳозирги пайтда мен ёшлар билан жуда яхши ишлайдиган, потенциали юқори бўлган жамоага эгаман. Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати", – деди италиялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии