RU

Последние новости

22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  1 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  8 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  1 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  8 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  9 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  5 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  4 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  19 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  16 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  2 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  4 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  3 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  7

Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради Новости

Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради

2025 йилги мавсумдан эътиборан Лига аъзолари сафига қўшилган Қарши давлат университетининг "Лочин" жамоаси Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборига тушди.

У ўзининг илк уринишидаёқ "Сурхон" ва "Андижон" сингари Суперлига клубларини Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборишга эришди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди. 

"Лочин", шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди. Учрашувларни ташкил этиш, жамоа билан ишлаш ва бошқа жабҳаларда Қарши давлат университети йил аввалидаги келишувларга тўлиқ риоя қилганлигини эътироф этиш лозим. Қайд этиш керак, шу йилнинг 7 апрель куни университет ректори Дилмурод Набиев Лига офисига ташриф буюрган ва икки томон ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишув имзоланганди. 

Шу асосда Қарши давлат университети ҳудудида жойлашган стадионни катта учрашувларга тайёрлаш ишлари бошланди. 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қаршида бўлиб, "Лочин" ўз уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган стадиондаги таъмирлаш ишлари билан танишди. 

Айни вақтда стадион трибуналари, жамоалар ва ҳакамларнинг кийим алмаштириш хоналари, комиссар ва тиббиёт хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ янгидан таъмирдан чиқарилмоқда. Учрашув давомида келажакда стадионда VAR тизими фаолият олиб бориши эҳтимоли ва ўйинларни телетрансляция қилиш масаласи, бу йўлда трибуна ости ва майдон атрофини кабеллаштириш, келажакда стадион прожекторлари қандай тартибда ўрнатилиши каби масалалар муҳокама қилинди. 

Қарши давлат университетига қарашли ўйингоҳ майдони Лига талаби асосида дренаж ва суғориш тизимларини ўз ичига олган. Майдоннинг икки четида трибуналар мавжуд бўлиб, у умумий ҳисобда 1 400 нафар томошабинга мўлжалланган. Ҳудудда келажакда қолган икки томон учун ҳам трибуналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Мўжаз арена келаси йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Стадионнинг ўқув биноларига яқин эканлиги келажакда "Лочин" жамоаси университетнинг ажралмас қисмига айланиши ва талабларнинг учрашувни бевосита кузатиб бориши каби масалаларга қўшимча имкониятлар беради. 

Айни вақтда Лига "Лочин" жамоасининг Про лигада иштирок этиши юзасидан ҳужжатларни тайёрламоқда. Мазкур масала тўлиқ ҳал этилса, тарихий воқеа Лига расмий саҳифаларида расман эълон қилинади. Университет стадиони тайёр ҳолатга келгунига қадар эса "Лочин" рақибларини Қаршидаги "Геолог" стадионида қабул қилиши кўзда тутилган. Мазкур масала Шўртан газ-кимё, университет ва Лига ўртасида келишилиниши белгиланган.

Рейтинг: +11   

Комментарии

+1   
11 дек 16:27:46
fahr
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Jamshid
Университет жамоалари билан про лигани ѳыыкучайтирмимиз. Олий лигага давогардарни про лигага куйиш керак. Эртага ректор ишдан кетса бошкаси кизикмаса нима булади
Агар ректор кетса, стадионни ўзи билан олиб кетмайди-ку. Стадион қурилса, талабалар шуғулланиши учун замонавий майдон пайдо бўлади.
   
11 дек 19:25:35
FANAT FC NASAF_REAL.M
Oradan köp yillar ötib klub rivojlanib ketib universitet boshqa joyga köchirlsaya
   
11 дек 17:24:48
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя fahr
Агар ректор кетса, стадионни ўзи билан олиб кетмайди-ку. Стадион қурилса, талабалар шуғулланиши учун замонавий майдон пайдо бўлади.
Қаровсиз қолиб кетмаса бўлди. Омадини берсин. Лекин шунақасишаям, битта вилоятга учта жамоа ортиқчалик қилиябди!
   
11 дек 14:58:34
Жамшид Jamshid
Университет жамоалари билан про лигани ѳыыкучайтирмимиз. Олий лигага давогардарни про лигага куйиш керак. Эртага ректор ишдан кетса бошкаси кизикмаса нима булади
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика