RU

Последние новости

23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  72 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  4 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар Новости

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар

Куни кеча футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида Про лицензиясига эга мутахассисларнинг лицензиясини янгилашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Суратга эътибор берар эканмиз, унда катта номларни ҳам кўришимиз мумкин. Шунга мос равишда ПРО лицензиясини янгилаш жараёнида ҳам турли клубларда ишлаётган тажрибали мутахассислар ва ҳозирда иш жойи бўлмаган мураббийлар бир сафда турди. Бу рўйхат орқали мамлакатимиздаги мутахассислар қатлами, уларнинг тажрибаси ва ҳозирги меҳнат бозоридаги ҳолатини кўриш мумкин.

Қуйида ПРО лицензиясини алмаштиришда қатнашган мураббийларни шартли равишда икки гуруҳга ажратамиз:

Иш жойига эга профессионал мураббийлар. Айрим мутахассислар ҳозирги пайтда ҳам футбол клубларда, ҳам Академиялар ва ёшлар жамоаларида фаолият юритмоқда. 

Суперлигада ва клубларда бош мураббий бўлиб ишлаётганлар:

Асрор Алиқулов — "Шўртан" бош мураббий

Дмитрий Ан — "Нефтчи" (Қирғизистон) бош мураббий

Февзи Давлетов — "Сурхон" бош мураббий

Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббий

Иван Бошкович — "Сўғдиёна" бош мураббий

Рўзиқул Бердиев — "Насаф" бош мураббий

Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббий

Раҳбарият лавозимида ишлаётганлар:

Илдар Сакаев — "Машъал" академияси техник директор

Абдумажид Тоиров — "Нефтчи", ёшлар билан ишлаш кординатори

Мухтор Қурбонов — ОКМК техник директор

Ботир Қораев — "Насаф" техник директор

Ёшлар жамоаларида мураббий ва клубларида ёрдамчи бўлиб ишлаётганлар:

Темур Турдиев — "Арал" U-19 мураббий

Сергей Арсланов — "Нефтчи" ёрдамчи

Рифат Акрамхўжаев — "Локомотив" Иккинчи лига мураббийи

Даврон Файзиев — ОКМК, ёрдамчи мураббий

Сервер Жепаров — "Оқтепа" бош мураббий

Ёрқин Назаров — Локомотив U-16

Шуҳрат Тошпўлатов — "Насаф", ёрдамчи мураббий

Элдор Мойлиев — "Шўртан", ёрдамчи мураббий

Марат Мифтахутдинов — "Динамо", ёрдамчи мураббий

Виктор Карпенко — "Бухоро", ёрдамчи мураббий

Завиша Милослаевич— Сербия U-21, бош таҳлилчи

Аъзам Шерғозиев — ОКМК U-21 мураббий

Бу мураббийлар орасида 7 нафари Суперлигада ва клубида бош мураббий, 4 нафари раҳбариятда, 12 нафари ёрдамчи ва ёшлар жамоаларида ишлашмоқда. 

Ишсиз, лекин тажрибали профессионаллар. Ҳозирча клубга эга бўлмаган мураббийлар. Крестинин, Петросян, Шевченко, Абдураимов, Ирисметов каби мутахассислар 2025 йилда клубларда фаолият олиб борди. 

Жасур Абдураимов 

Александр Крестинин

Микола Шевченко

Артём Петросян

Нўмон Ҳасанов

Илҳом Мўминжонов

Жафар Ирисметов

Бу исмлар орасида миллий жамоа даражасида ишлаганлар ҳам, ПФЛда муваффақият қозонганлар ҳам, легионер мураббийлар ҳам бор. Уларнинг иштирок этиши — мусобақалардан узоқлашмаганини, ўз устида ишлашни давом эттираётганини кўрсатади.

ПРО лицензиясини янгилашда қатнашган мураббийлар рўйхати — бу Ўзбекистон футболидаги мутахассисларнинг ҳаммаси дегани эмас. Бу рўйхатдан ташқарида ҳам ишлаётган, ҳам ҳозирча ишсиз мураббийлар бор. Яна бир қатор Про лицензиясига эга мутахассислар Суперлигада фаолият олиб боришяпти, ёшлар жамоалари, академияларда ишлашмоқда.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

   
11 дек 19:35:19
Samsung
Jasur Abduraimov oz muddat, lekin juda zo'r ishlagandi Paxtakorda. O'yin uslubi rosa yoqardi
   
11 дек 12:35:21
Baxtigali Adilov
Шу Абдураимов хакида сорамокчийдим,каерда ишлаётган экан деб.
-1   
11 дек 13:52:07
rustam
Эта лицензия ничего не стоит! Как были наши тренера безграмотными , такими и остаются!
-1   
11 дек 13:34:51
Ўзбек футболининг муҳлиси
Битта саволде, шунақа мураббийлик лицензиясига ўқиш учун олдин футбол билан шуғулланмаган бўлса ҳам бўладими?
-1   
11 дек 13:19:44
dessi anvar
буларни ҳаммаси футболимизга қўрқоқ тактика киргизиш бўйича чемпион буларга лицензияга ўқиш шартмас , клубларимизга гала қариб жун ташлаб туллак бўп қоганлар билан шартнома тузишади , орқага қараб югуриш бўйича биззи кола лигамиз любой лигани ортда қолдиради , лицензияни нима кераги бор , тошбақа учади деб футболчиларни догмага тиқиб қўйганга ўхшайди , мана қизларимиз қанақа натижага эришяпти , эркаклар лигамизда кулга оғнагандай гап , а бу қачон тез ва ҳужумкор футбол кўрамиз АПЛ га ухшаб
-2   
11 дек 15:09:40
Ravshan Xomidov
Ответ на комментарий пользователя Baxtigali Adilov
Шу Абдураимов хакида сорамокчийдим,каерда ишлаётган экан деб.
Yozib qoyibdiku ishsiz deb. O'qib chiqing yaxshilab.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика