RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Бугун қайси жамоалар ЖЧ-2018га чиқиши мумкин? Новости

Бугун қайси жамоалар ЖЧ-2018га чиқиши мумкин?

Бугун Европа ва Жанубий Америка қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

Айни пайтга қадар Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этувчи 8та жамоанинг номи маълум: Россия (мезбон), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони.

Бугун тунда Европада ва Жанубий Америка қитъасида ўтадиган саралаш баҳсларидан сўнг яна 5та жамоа юқоридаги рўйхатдан жой олиши мумкин.

Германия

Йоахим Лев шогирдлари бугун сафарда Шимолий Ирландияни мағлуб этса муддатдан аввал йўлланмага эга чиқади.  

C гуруҳи
Озарбайжон - Чехия 21:00 (барча соатлар Тошкент вақти билан)
Шимолий Ирландия - германия 23:45
Сан Марино - Норвегия 23:45



Англия

Инглизлар ҳам бугун ЖЧ иштирокчилари сафига қўшилишлари мумкин. Бунинг учун улар ўз майдонида Словенияни таслим қилишлари лозим. Гарет Саутгейт жамоасини дуранг ҳам қониқтириши мумкин, фақат бу ҳолатда параллель кечадиган Шотландия - Словакия учрашувида меҳмонлар ғалаба қозонмасликлари лозим бўлади.

F гуруҳи

Англия – Словения. 23:45
Шотландия – Словакия. 23:45
мальта - Литва. 23:45



Польша

E гуруҳида Польша ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Бугун сафарда Арманистонни мағлуб этилса ва Черногория ҳамда Дания ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмаса Левандовски ва унинг шериклари Россияга йўлланмани қўлга киритишади.

Е гуруҳи
Арманистон – Польша. 21:00
Черногория – Дания. 23:45
Руминия - Қозоғистон. 23:45



Уругвай

Жанубий Америка қитъасидаги саралашида жуда чигал вазият юзага келган. Бразилия мундиалга чиқиб бўлган. Уругвай бугун сафарда Венесуэлани таслим қилса кейинги ёзда Россияга боради. Дуранг ҳам Луис Суарес жамоасига етарли бўлиши мумкин, аммо бу ҳолатда жамоанинг тақдири бошқа ўйинларга боғлиқ бўлиб қолади.

Колумбия

Колумбияликлар ҳам бугун йўлланмага эга чиқишлари мумкин. Бунинг учун ўзлари Парагвайни мағлуб этишлари ва бошқа ўйинлардаги натижаларни кутишлари талаб этилади.

01:00 Боливия - Бразилия     
02:00 Венесуэла - Уругвай     
04:30 Колумбия - Парагвай     
04:30 Чили - Эквадор     
04:30 Аргентина - Перу


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика