Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
08 окт 12:00
Новости
Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Ҳисоб-китобда сентябрь ойида (21, 22, 23) бўлиб ўтган учта ва октябрь ойи бошида (24) ўтказилган битта ўйин инобатга олинди.
Овоз бериш якунларига кўра, Камолиддин Тожиев Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўл остида "Пахтакор" учта ўйинда ғалаба қозониб, биттасида дуранг қайд этган. Тожиев 41% овоз олган бўлса, "Қўқон-1912" устози Бахром Ҳайдаров 36% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.
"Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. У тўртта учрашувдан учтасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва фақат битта гол ўтказиб юборди. Назаров 32% овоз тўплаган бўлса, "шерлар"нинг яна бир вакили Игорь Сергеев (27%) иккинчи поғонадан жой олди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии