RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  39 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   33 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  20 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  654 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда? Новости

U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?

Ўзбекистон терма жамоалари қатнашмайдиган бундай катта турнирлар гоҳида эътибордан четда қолади ва бу табиий ҳол, чунки асосий қизиқиш барибир вакилларимизга қаратиларди.

Чили мезбонлигида ўтаётган U-20 Жаҳон чемпионати шу йилнинг 27 сентябрь санасида старт олди. Осиёдан бу кичик мундиалда Австралия, Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея иштирок этмоқда. Ўзбекистон эса мундиалга йўлланма берадиган U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида енгилган, якунда чиптасиз қолганди. Айни пайтга келиб мусобақада гуруҳ босқичи ўйинлари ортда қолди ва навбат плей-офф баҳсларига. Япония "А" гуруҳида барча рақибларини таслим қилди ва 9 очко билан кейинги босқичга чиқди. Улар 3 та ўйинда ҳам ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолди. "Самурайлар"нинг натижалари билан танишамиз.

Япония - Миср 2:0

Чили - Япония 0:2

Янги Зеландия - Япония 0:3

Жанубий Корея "B" гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва энг яхши учинчи ўринлар орасида учинчи бўлиб нимчорак финалга чиқди. Қитъадошларимиз қуйидаги натижаларни қайд этди. 

Қизиқ факт шуки, бу мусобақада ўз вақтида "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлган Олександр Пишчурнинг ўғли Олександр Пишчур Жанубий Кореяга гол урди.

Жанубий Корея - Украина 1:2

Жанубий Корея - Парагвай 0:0

Панама - Жанубий Корея 1:2

Австралия эса гуруҳ босқичини тугатиб уйига қайтди. "Кенгурулар" 3 очко билан гуруҳда учинчи бўлди лекин бу плей-офф учун етарли эмасди. 

Италия - Австралия 1:0

Аргентина - Австралия 4:1

Австралия - Куба 3:1

Осиё жамоалари орасидаги энг муваффақиятсиз натижа Саудия Арабистонида юз берди. Жамоа турнирни ғалабасиз 1 очко билан якунлади. "F" гуруҳида Колумбия, Норвегия, Нигерия билан бир гуруҳдан жой олган саудияликлар квартетда тўртинчи ўринни эгаллади.

Колумбия - Саудия Арабистони 1:0

Нигерия - Саудия Арабистони 3:2

Саудия Арабистони - Норвегия 1:1


U-20 Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичининг жуфтликлари билан танишинг. Учрашувлар 7-8-9 октябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. 

Чили - Мексика

Аргентина - Нигерия

Украина - Испания

Колумбия - Жанубий Африка

АҚШ - Италия

Марокаш - Жанубий Корея

Парагвай - Норвегия

Япония - Франция

Чорак финал 11-12, ярим финал 15, учинчи ўрин учун баҳс 18, финал 19 октябрь санасида ўтиши кўзда тутилган. Маълумот учун, U-20 Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Уругвай ҳисобланади. Кейинги Жаҳон чемпионатига эса Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

   
07 окт 13:29:33
تعمورخن ومار خجا
Pishur zoʻr xujumchi edi emaglab boʻsayam gol uribketardi)))
   
07 окт 13:27:51
تعمورخن ومار خجا
Bizi yutib chiqqan koreyya chichviryapdi bitta koʻp boʻb oʻynabham yutolmadi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика