RU

Последние новости

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  6 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  8 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  25 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз Новости

Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда Тошкентда Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Кувайт биз учун қадрдон рақиблардан бири ҳисобланади. Бу юрт терма жамоаси билан яқин тарихда турли расмий мусобақаларда тўқнаш келганмиз. Дейлик барчанинг хотирасида ёрқин таассурот қолдирган 2011 йил Қатардаги Осиё Кубогида Кувайт билан гуруҳ босқичининг иккинчи турида учрашган эдик. Илк турда мезбон Қатарни енгган вакилларимизни кучсиз бўлмаган, ўз услубига ва фалсафасига эга Кувайт кутарди. Ушбу баҳсда Вадим Абрамов таркибда иккита ўзгаришга қўл урди. Қатар билан беллашувда асосий таркибга киритилган Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов ўрнига Станислав Андреев ва Санжар Турсунов майдонга тушди. Баҳснинг илк дақиқаларидан кувайтликлар тўп назоратини қўлга олишга, қанотлардан тезкор ҳужумлар ташкил қилишга интилишлари бекор кетди. Футболчиларимиздаги саросима ва босим аксарият ҳолларда тўп узатишлардаги хатони юзага келтирди.

Ғалаба терма жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қиларди. Бўлим якунланишига оз фурсат қолганида рақиб жарима майдончасига яқин жойда Александр Гейнрих қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Бош ҳакам белгилган нуқтага Максим Шацких яқинлашади. Унинг зарбаси эса шеригига тегиб дарвоза тўридан жой олади. Эътибор берсангиз бу ерда Жепаров ажойиб ҳийла ишлатганини сезасиз. Яъни жонли деворда турган Гейнрих ва Ҳайдаровга икки бармоғи билан қайчи услубида белги беради ва Шацких зарба беради. Уни сезган икки футболчи зарба амалга оширилган заҳоти очилади ва тўп Ҳайдаровга тегиб голга айланади. Шу тариқа жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим кутилганидек Кувайтнинг ҳавфли ҳужумлари билан бошланди. Кескин тус олаётган вазиятларни голга айланишига дарвозабонимиз йўл қўймади. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда ҳимоячимиз Анзур Исмоилов кувайтликлар футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳолатга яқин турган бош ҳакам Наваф Шукурулла Нестеров дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Бадир Ал Мутва беҳато амалга оширди ва мувозанатни тиклади.

Вадим Абрамов бурилиш ясаш мақсадида заҳирадан Жасур Ҳасанов Максим Шацких билан алмаштирди. Ҳасанов қанотга, Гейнрих эса марказий ҳужумга ўтди. Натижада ҳужумлар янада шиддатли тус ола бошлади. Бироқ, голдан дарак бўлгани йўқ. Вақт поёнига етиб бораётган сари жамоалар очиқ футбол кўрсатишга киришишди. Ғалаба Кувайтга гуруҳдан чиқиш умид учқунларини пайдо қиларди. 65-дақиқада Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга югуради ва марказда очилиб бораётган Сервер Жепаровга тўпни оширади. Жамоа сардори кучли зарб билан ғалаба голини уради. Олти очко билан гуруҳда пешқадамга айланган терма жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.


Ўзбекистон – Кувайт 2:1
12.01.2011. Доха, “Ал Ғарафа” стадиони. 3481 томошабин
Бош ҳакам: 
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Голлар: Бадир Ал Мутва 49 - Максим Шацких 40, Сервер Жепаров 65.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов (Вагиз Галиулин, 90), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 74), Максим Шацких (Жасур Ҳасанов, 54).



Видео. Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)        

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
08 окт 10:58:26
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Гурух боскичи хал бумаганди бу уйиндан кейин хам. Чунки Катардахам Хитойдахам 3тадан очко эди. Узоро уйнга эмас, туплар нисбатига караларди очколар тенг булса. Агар 3турда Хитойга ютказсак, Катар уз уйинини ютса(ютдихам) биз копкетишимиз мумкин эди
+1   
08 окт 10:44:30
Sardorbek..
Uzb tarixidagi eng kuchli tarkib shu bo'sa kere menimcha o'sha davrda bo'lmaydimi 48 talik format
   
08 окт 12:30:46
Baxtiyor Muydinov
Расмда Катарга урилган голми
   
08 окт 10:41:11
IBOH SARIASIYA
Кечагидек эсимда.Ҳакам Қувайтга роса ён босганди.Пеналти ҳам чизиқ ташқарисида бўлганди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика