RU

Последние новости

22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  0 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона" битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  0 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  5 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  4 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  9 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  2 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  11 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  11 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  5 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  4 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  19 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  16 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  2 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  4 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  5

ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди Новости

ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди

Лига профессионал клублар раҳбарияти, TMS, лицензиялаш ва футболчини рўйхатдан ўтказиш учун масъул менежерлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

"Учрашув шу йилнинг 2 декабрь куни Ассоциация ва Лига ўртасидаги келишув асосида ташкил этилди.  

Клуб эндиликда ФИФА тизими билан интеграция қилинган платформага нафақат Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этадиган футболчиларини, балки ўз ҳаваскорларини ҳам юклаши талаб этилади. Бу билан бир вақтнинг ўзида уч йўналиш тартибга келтирилади: 

• клуб қошидаги футбол мактаби/академияси тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш орқали электрон футболчи паспортини юритиш тизими йўлга қўйилади; 

• клубнинг ОФК лицензиялаш платформасига ўз тарбияланувчилари ҳақидаги маълумотларни юклаши масаласи соддалаштирилади ва шаффофлаштирилади; 

• клубнинг ўз тарбияланувичиси учун келажакда қўлга киритиши мумкин бўлган эҳтимолий машғулот компенсацияси ёки бирдамлик механизми маблағларини ҳисоблаш тизими тартибга солинади. 

Суперлига мисолида кўрсатилса, "Пахтакор", "Насаф", "Бунёдкор", "Машъал", "Шўртан" ва "Локомотив" клублари бир неча йиллардан буён ўз тарбияланувчиларига жиддий эътибор қаратиб келади. 2025 йилга келиб ўз тизимида мактаб ташкил қилаётган клублар сони ортиб, "Нефтчи", ОКМК ва "Сўғдиёна" клублари ҳам ўз академиясига асос солди. Бу ҳақда расман эълон қилганига бир неча ой тўлган бўлса-да, Лига эндиликда клублардан тезлашишни талаб қилади. Улар январь ойидаёқ U-10 ёш тоифасидан бошлаб, U-17 ёш тоифасига қадар кетма-кетликда жамоаларни ташкил қилиши ва ҳар бир ёш тоифаси учун энг камида 25 нафардан тарбияланувчини электрон рўйхатдан ўтказиши шарт. Бунда ҳар бир тарбияланувчи клуб тизимига расмий буйруқ асосида қабул қилиниши ва ёш футболчининг фаолияти тўлиқ мониторинг қилиб борилиши лозим.

Бир неча йиллардан буён Ассосиациясининг амалий кўмаги билан ОФК лисензиялашида қатнашиб келаётган, бироқ бугунга қадар ўз мактаби масаласида жиддий бош қотирмаган "Динамо", "Навбаҳор", "Қизилқум", "Сурхон", "Андижон", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Хоразм" каби клублар эса ЎФА билан ҳудудий футбол мактаблари бошқарувини қўлга олиш юзасидан шартнома имзолайди. Бунда улардан ҳам юқоридаги ёш тоифалари бўйича минимум 25 нафардан тарбияланувчини Лига рўйхатидан ўтказиш сўралади. Унга қадар эса клуб профессионал футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. 

Юқоридаги масалалар ҳар бир клуб томонидан қонун ҳужжатлари, регламент талаблари асосида тўла тартибга келтирилиши шарт. Клубнинг масалага енгил муносабатда бўлишига йўл қўйилмайди", – дейилади ташкилот хабарида. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

   
15 дек 17:10:43
Tinchliksevar
Zoʻr mana shu hplat yangi talantlarga yoʻl ochadi oʻzlari porlay olmasa sugʻurib olib chiqib tarbiya qilib porlashiga sabab boʻladi bu eng yahshi qilinadigan ishlardan bittasi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика