RU

Последние новости

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  10 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   36 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Исландия 17 йилдан сўнг яна йирик ҳисобда ютқазди Новости

Исландия 17 йилдан сўнг яна йирик ҳисобда ютқазди

Швейцария терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасидаги уй учрашувида Исландияни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу Исландия терма жамоасининг сўнгги 17 йилдаги энг йирик мағлубияти бўлди. 2001 йилнинг 6 октябрь куни исландияликлар меҳмонда ЖЧ-2002 саралаши доирасида худди шу (0:6) ҳисобда Данияга ютқазишган эди. 

XXI асрда Исландия икки бор ўз дарвозасидан 6тадан тўп ўтказиб, мағлубият аламини тотиб кўрган: 2002 йилнинг мартида ўртоқлик учрашувида Бразилиядан 1:6, 2004 йилнинг июнида Англиядан ҳам 1:6 ҳисобида енгилган. 

Швейцария эса шу йилнинг ўзида иккита ўйинда рақибларини 6:0 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлди. “Банклар юрти” жамоаси 27 март куни ўртоқлик учрашувида Панамадан устун (6:0) келганди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика