"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди
07 окт 13:33
Новости
"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди
Бу ҳақида Қозоғистон фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Барча спортчилар халқаро стандартларга мувофиқ юқори сифатли таълим олишлари керак. Бу уларнинг нафақат спортда юксак натижаларга эришиши, балки профессионал фаолиятини тугатгандан сўнг, турли соҳаларда ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга қодир, баркамол шахс бўлиб етишишида муҳим роль ўйнайди. Ёш дарвозабон эришган тарихий натижа барча қозоғистонлик ёшлар учун ёрқин ўрнак ҳисобланади", — деди Қозоғистон фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек.
Калмурза эндигина 18 ёшда ва аслида клубнинг учинчи голкипери ҳисобланади. Бироқ жамоадошларининг жароҳати сабабли Чемпионлар Лигасида дебют қилишга муваффақ бўлди. Голкипер Португалиянинг "Спортинг" (1:4) жамоасига қарши ўйинда пенальти қайтаришга ҳам эришди, шу билан бирга "Реал"га қарши ўтган баҳсда (0:5) йирик мағлубиятга қарамай, ўзини яхши томондан кўрсата олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"га қарши ўйиндан сўнг Калмурзага автомобиль совға қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии