Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?
06 янв 08:04
Новости
Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?
Нима сабабдан Ҳожиакбар Алижоновнинг "Персеполис"га трансфери барбод бўлгани маълум.
"Персеполис" бош директори Пеймон Ҳаддодининг жонли эфирда маълум қилишича, "Пахтакор" Ҳожиакбар Алижонов учун 800 минг доллар сўраган, эронликлар эса 400 минг доллар таклиф этган.
Кейинчалик икки клуб вакиллари 650 минг доллар бўйича бир тўхтамга келган. Шундан сўнг "қизиллар" футболчининг ўзи билан "1,5+1" кўринишидаги келишувга эришган.
Бироқ жараёнга эронлик айрим кимсалар аралашиб, сўнгги кунларда Эронда рўй бераётган норозилик намойишлари акс этган суратларни Алижонов ва унинг онаси ва "Пахтакор" клубига юбориб, "Персеполис"дан пулни дарҳол олинг" деган мазмунда хабарлар йўллаган.
Якунда "шерлар"да иккиланиш пайдо бўлган ва Алижоновни жамоанинг муҳим бўлаги сифатида қўйиб юбормаслик қарорига келган.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии
жавоб