"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
08 фев 12:25
Новости
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби 29 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Родрини "Манчестер Сити"дан сотиб олишни устувор трансфер мақсадларидан бири деб ҳисобламоқда.
“Қаймоқранглилар" Родрини жамоа етакчиси ролини ўз зиммасига олишга тайёр, ҳимояни мустаҳкамлай оладиган ва майдонда жамоани бошқара оладиган футболчи деб ҳисобламоқда. Аввалроқ, "Манчестер Сити" ва Родри яқин орада шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Инсайдерлар хабарига кўра, Родри параллел равишда "Реал"га ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Родри 2019 йилдан бери "Манчестер Сити"да ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии