УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди
25 сен 00:03
Новости
УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди
Исроил халқаро мусобақалардан четлаштирилмайди.
УЕФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлатиши борасидаги масала кун тартибидан олиб ташланди. Бу ҳақда Israel Hayom хабар бермоқда. Аввалроқ хабар қилинганидек, Исроилни четлаштириш масаласи 23 сентябрь куни УЕФА ижроия қўмитаси томонидан овозга қўйилиши мўлжалланган эди.
Газетанинг ёзишича, бу масала ҳозирда кун тартибидан олиб ташланган. Исроил футбол ассоциациясига ушбу ишни ҳал қилишга исмлари ошкор этилмаган дипломатлар, бошқа федерация раҳбарлари ва футбол амалдорлари ёрдам кўрсатган.
Таъкидланишича, бу жараёнда АҚШ расмийлари ҳам бевосита иштирок этиб, УЕФА раҳбарларидан "мавжуд вазиятни ўзгартирмасликни" қатъий талаб қилган.
УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии