УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...
29 сен 2025 22:01
Новости
УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...
Бундан аввал УЕФА ижроия комитаси аъзоларининг "кўпчилик" қисми Исроилни четлатиш ғоясини қўллаб-қувватлагани хабар қилинган эди. Қарор бу ҳафта қабул қилинади.
The Guardian маълумотларига кўра, четлатиш ҳолатида Исроил жамоалари фақат УЕФА нуфузли турнирларидан чиқариб юборлади – шу тариқа, бу мавсумда Исроилнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари Миллатлар лигасида четлатилади, "Маккаби" Тель-Авив эса Европа лигасини тарк этади. Европа футболининг бошқарув органи Исроил терма жамоасини ЖЧ-2026 саралашидан чиқаришни талаб қилмайди, чунки бу саралаш ФИФА томонидан ўтказилади.
Ҳозирги вақтда Исроил терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши I гуруҳида 5та ўйинда 9 очко тўплаб, учинчи ўринда турибди. Келаётган халқаро танаффусда жамоа Италия ва Норвегия терма жамоалари билан ўйнаши керак.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии