Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
30 янв 20:42
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланди.
Беллашув 35 дақиқадан 3 тайм давом этади.
Учрашув 19-дақиқасида "Урарту" аъзоси Харитон Айвазян ҳисобни очди. 35-дақиқада Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди.
58-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов терма сафидаги иккинчи голини урди. У Хитой билан баҳсда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйганди.
62-дақиқада ҳимоячи Достон Турсунов ҳисобни оширди.
70-дақиқада Авазбек Ўлмасалиев ҳисобни янада йириклаштирди — 4:1.
105+3-дақиқада "Урарту" жамоаси ҳисобни бироз қисқартирди.
Машғулот учрашуви
Ўзбекистон – "Урарту" 4:2
Голлар: Алишер Одилов 35', Жавоҳир Ҳусанов 58', Достон Турсунов 62', Авазбек Ўлмасалиев 70' – Харитон Айвазян 19', 105+3.
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов (Владимир Назаров, 36), Алибек Давронов (Достон Турсунов, 47), Жасур Жалолиддинов (Азиз Холмуродов, 36, Сардор Баҳромов, 71), Алишер Одилов (Хуршид Ғиёсов, 36, Иброҳимҳалил Йўлдошев, 71, 71), Отабек Аҳадов (Дилшод Комилов, 47), Иброҳим Ибрагимов (Маҳмуд Маҳамаджонов, 36, Фирдавс Абдураҳмонов, 71), Нодир Абдураззоқов (Аббос Ғуломов, 36, Беҳруз Каримов, 71), Рустам Турдимуродов (Икром Алибоев, 36, Анвар Ҳожимирзаев, 71), Ойбек Бозоров (Жавоҳир Ҳусанов, 36, Самандар Мавлонқулов, 71), Шерзод Эсанов (Қувондиқ Рўзиев, 36), Жаҳонгир Ўрозов (Авазбек Ўлмасалиев, 47).
Захира: Эдем Неманов, Самандар Муратбаев.




Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии
Шундай бориб туриб кучли командага спаринг туширса "кучук" килиб ташлашини тренер хам яхши билади шундай экан хамма узини "суйган" ишини килган яхшими дийманда!!!