Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин
16 фев 19:51
Новости
Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин
У март ойидаги халқаро ўйинлар танаффусига қадар майдонга қайтишни мақсад қилган.
26 ёшли швециялик футболчи оёғини синдириб олган ва тўпиқ ҳамда кичик болдир суягида операция ўтказгани сабаб бир неча ой ўйинларда иштирок этмади.
Клуб томонидан эълон қилинган сўнгги суратларда Исак қароргоҳда якка тартибда машғулот ўтказаётгани, тренажёр залида шуғулланаётгани ва енгил футбол машқларини бажараётгани кўринган.
"The Mirror" маълумотига кўра, Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грэм Поттер Исак 26 март куни Украинага қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйинида иштирок этишига умид қилмоқда.
Поттер аввалроқ бундай жароҳатлардан тикланиш узоқ ва мураккаб жараён эканини таъкидлаган, аммо Исакнинг қайтиш имконияти борлигини айтган. Исак жорий мавсум клуб сафида 16 ўйинда 3 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии