Кепа "Челси"дан кетмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
3 сен 2020, 00:45
У янги дарвозабон сотиб олинган тақдирда, асосий таркиб учун курашишга тайёр.

"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг "Челси"дан кетиш нияти йўқ.

"Кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард дарвозабонга ишонч билдирмаслигига қарамасдан, испаниялик ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлишни истамоқда.

25 ёшли посбон янги дарвозабон келса ҳам таркибдаги ўрни учун курашмоқчи.

Олдинроқ, "Челси" "Ренн" дарвозабони Эдуар Менди учун 20 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Кепа ўтган мавсумда АПЛ доирасидаги 33 учрашувда қатнашиб, 45 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›