"Челси" "Ренн" дарвозабони учун 20 млн евро таклиф қилди

Alisher
30 авг 2020, 13:58
"Челси" дарвозабон қидирмоқда.

Мураббий Фрэнк Лэмпардни Кепа Аррисабалаганинг ўйини қониқтирмаяпти, шу сабаб у янги дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи.

"Челси" "Ренн" дарвозабони Эдуар Менди учун даъвогарлик қилмоқда. Лондонликлар футболчи учун таклиф тайёрлашган ва бунга рад жавобини олишган.

"Челси" "Ренн"га 20 миллион евро миқдоридаги янги таклифни жўнатди. Франция клуби ҳали бу таклифга жавоб бермади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com France