

Хабарингиз бор, "Интер" яқинда ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимини трансфер қилганди. Миланликлар энди мудофаанинг чап қанотини мустаҳкамлашни мақсад қилишган.
Ушбу ролга асосий номзод "аристократлар" вакили Эмерсон бўлиб турибди. 25 ёшли футболчини харид қилиш таклифи "нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Контега тегишли.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи "Челси" сафига 2018 йилда "Рома"дан келиб қўшилганди.



