

Маълумотларга кўра, номи ошкор қилинмаётган Европанинг бир клуби футболчи учун 35 млн. евро таклиф қилди. Бироқ, Каталония клуби янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде Серхи Робертога ишонч билдирмоқда ва уни ўз лойиҳасининг асосий футболчиларидан бири сифатида ҳисобламоқда.
Олдинроқ, "Барселона" Серхи Роберто билан шартномани узайтириши мумкинлиги эълон қилинган эди. Роберто ва клуб ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.



