"Сандерленд" Премьер-лигани тарк этса, Дефо жамоадан кетиши мумкин
30 мар 2017 17:43
Янгиликлар
"Сандерленд" Премьер-лигани тарк этса, Дефо жамоадан кетиши мумкин
Англия терма жамоасига чақирилган Жермейн Дефо ёзда жамоасиз қолиши мумкин.
34 ёшли футболчи ва "Сандерленд" ўртасида 2 йиллик шартнома бор, аммо жамоа хавфли зонада.
Маълумотларга кўра, футболчи шартномасида клуб Чемпионшипга тушиб кетса, Дефо жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзилган. Агар Жермейн қолишни истаса, маоши камайтирилади. Айни дамда футболчининг ҳафталик маоши 80 минг фунт.
Агар Дефо Англия терма жамоаси билан Россиядаги жаҳон чемпионатига бормоқчи бўлса, Премьер-лигада ўйнаши керак. Январда ҳужумчини "Вест Хэм" харид қилмоқчи эди, бироқ "қора мушуклар" форвардни 6 млн. фунтга сотмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар