UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  3 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  10 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  16 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  68 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  20 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3

Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди Янгиликлар

Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди

Теглар :  Дарвин Нуньес
Футбол бир нечта ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади.

ESPN нашри маълумотларига кўра ҳужумчи Дарвин Нуньес КОНМЕБОЛ томонидан терма жамоадаги бешта ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ўйинларнинг асосий қисми Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳисобланади.  "Ливерпуль" ҳужумчиси Копа Америка ярим финалида Колумбия термаси мухлислари билан жанжаллашгани учун шундай жазога лойиқ кўрилди.

Нуньесдан ташқари Уругвай терма жамоасининг яна тўрт нафар ўйинчиси ҳам бир нечта ўйинлардан четлатилган. Шу тариқа, Дарвин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Парагвай, Венасуэла, Перу ва Эквадорга қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборади. "Ливерпуль" ҳужумчиси дисквалификациядан ташқари 20 минг доллар миқдорида жаримага ҳам тортилди. Бу тақиқ фақат терма жамоа ўйинларига амал қилади, шу сабабли у "Ливерпуль" ўйинларида қатнашиши мумкин.

Дарвин Нуньесдан ташқари бир неча футболчилар ҳам терма ўйинларидан четлатилишган. Хабар қилинишича, "Тоттенхэм" футболчиси Родриго Бентанкур тўртта ўйинга четлатилган (16 минг доллар жарима). Хосе Мария Хименес, Матиас Оливера ва Рональд Араухолар учта ўйинга четлатилишган (уларнинг ҳар бири 12 минг доллардан жарима тўлашади). Жанжалда қатнашган бошқа футболчилар жарима билан жазоланишган

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика