UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  5 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди Янгиликлар

Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди

Теглар :  Дарвин Нуньес
Футбол бир нечта ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади.

ESPN нашри маълумотларига кўра ҳужумчи Дарвин Нуньес КОНМЕБОЛ томонидан терма жамоадаги бешта ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ўйинларнинг асосий қисми Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳисобланади.  "Ливерпуль" ҳужумчиси Копа Америка ярим финалида Колумбия термаси мухлислари билан жанжаллашгани учун шундай жазога лойиқ кўрилди.

Нуньесдан ташқари Уругвай терма жамоасининг яна тўрт нафар ўйинчиси ҳам бир нечта ўйинлардан четлатилган. Шу тариқа, Дарвин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Парагвай, Венасуэла, Перу ва Эквадорга қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборади. "Ливерпуль" ҳужумчиси дисквалификациядан ташқари 20 минг доллар миқдорида жаримага ҳам тортилди. Бу тақиқ фақат терма жамоа ўйинларига амал қилади, шу сабабли у "Ливерпуль" ўйинларида қатнашиши мумкин.

Дарвин Нуньесдан ташқари бир неча футболчилар ҳам терма ўйинларидан четлатилишган. Хабар қилинишича, "Тоттенхэм" футболчиси Родриго Бентанкур тўртта ўйинга четлатилган (16 минг доллар жарима). Хосе Мария Хименес, Матиас Оливера ва Рональд Араухолар учта ўйинга четлатилишган (уларнинг ҳар бири 12 минг доллардан жарима тўлашади). Жанжалда қатнашган бошқа футболчилар жарима билан жазоланишган

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика