

Саудия клуби 26 ёшли ҳужумчининг трансферини эълон қилди. Томонлар 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ, инглизлар уругвайлик футболчи учун бонуслар билан бирга 65 миллион евро олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Нуньес ўтган мавсум АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.




