Кейн янги шартнома бўйича "Бавария"да қанча маош олиши маълум

17 окт 2026, 09:10
"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн янги шартномасига кўра ҳафтасига 400 минг фунт (475 минг евро) ишлаб тапади.

Бироқ, 33 ёшли форвард 2023 йилдан бери айнан шунча маош олиб келмоқда. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Кейн 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар юқори даражада тўп суриш учун шартномасини 2030 йилгача узайтиришни истаган эди. Аммо "Бавария" шартномани 2029 йилгача узайтиришни талаб қилди.

Кейн 2023 йилнинг ёзидан бери "Бавария" таркибида тўп суриб келмоқда. Ушбу давр мобайнида инглиз футболчиси барча турнирларда 156 та ўйинда иштирок этиб, 154 та гол ва 37 та голли узатмага муаллифлик қилди. Мюнхен клубида ҳужумчи икки марта Германия чемпиони бўлди ва Германия Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек бир бор мамлакат Кубогида зафар кучди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Times