

Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, немис клуби раҳбарияти 24 ёшли вингерни фақат 200 миллион евродан 300 миллион еврогача бўлган товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Француз футболчисининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, "Бавария" раҳбарлари яхшиланган шартлар асосида келишувни узайтириш бўйича музокаралар жараёнини давом эттирмоқда. Шунга қарамай, "қизиллар" лагерида келаси ёзда футболчининг ўзи карьерасида навбатдаги қадамни ташлашни истаб, Испания пойтахтига кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаяпти.



