

Бу ҳақда “The Telegraph” хабар бермоқда.
Манбага кўра, раҳбарият харидор қидириш жараёнини тўхтатган ва бу ҳақда клуб ходимларини хабардор қилган. Эндиликда эгалар бор эътиборини жамоани юқори дивизионга қайтаришга қаратмоқчи.
“Лестер” август ойида 200-300 миллион долларга сотувга қўйилгани маълум бўлганди. Citigroup инвестиция банки эҳтимолий харидорлар учун клуб активлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган тақдимот тайёрлаганди. Улар орасида эркаклар ва аёллар жамоалари, академия, "Кинг Пауэр" стадиони, "Сигрейв" ва "Белвуар Драйв" машғулот базалари, стадион ёнидаги ер участкаси, шунингдек, ўша компанияга тегишли бўлган Бельгиянинг "Ауд-Хеверле Левен" клуби ҳам бор эди.
2010 йилдан буён "Лестер" таиландлик тадбиркорлар Шривадданапрабха оиласига тегишли. 2015/16 йилги мавсумда жамоа илк бор Англия чемпионига айланган, 2021 йилда эса мамлакат кубогини қўлга киритган. Шунингдек, клуб уч марта Англия Лига Кубогини (1964, 1997, 2000) ва икки бор Англия Суперкубогини (1971, 2021) ютган.
2018 йил октябрь ойида "Лестер" эгаси Вишай Шривадданапрабха клуб стадионидан ҳавога кўтарилган вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этган эди.



