UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  1 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  0 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  1 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  12 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  2 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  1 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Футболчиларимга рақибдан қўрқиш керак эмаслигини таъкидлагандим" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Футболчиларимга рақибдан қўрқиш керак эмаслигини таъкидлагандим"

"Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022" турнирининг 2-туридан ўрин олган Япония – Ўзбекистон (0:3) учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Жамолиддин Раҳматуллаев фикрларини билдирди.

"Авваламбор, барчани ғалаба билан табриклайман. Шогирдларимга катта раҳмат айтаман. Улар охирги дақиқага қадар курашишди. Аввал ҳам айтганман, Япония нафақат ёшлар футболида, балки катталар терма жамоасида ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Бугун ҳам ўйинни яхши бошлашди. 

Футболчиларимга рақибдан қўрқиш керак эмаслигини таъкидлагандим. Майдонда буни исботлашди. Навбатдаги учрашувга одатдагидек тайёргарлик кўрамиз", – деди Жамолиддин Раҳматуллаев.

- Ўзбекистон бирини ўйинга қараганда асосий таркибда 2 та, Япония 9 та ўзгаришга қўл урди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Ҳозирги кунда тайёргарлик жараёнида терма жамоанинг асосий таркибини шакллантирмоқдамиз. Бундай рақибга қарши биринчи ўйинда тушган футболчиларни синаб кўрдик. Кейинги учрашувларда ротацияга қўл уриб, қолган футболчиларга ҳам имконият берамиз. 

- Бу ҳозирги кундаги оптима таркибми?

- Терма жамоада ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Расмий ўйинлар вақтида энг яхши тайёргарликка эга бўлган футболчилар майдонга тушади. Барчада имконият бир хил.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика