UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Ҳамид Актамов: “Мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз” Янгиликлар

Ҳамид Актамов: “Мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз”

Айрим манбаларда “Қизилқум” (Навоий) футбол клуби ижрочи директори ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзганлиги хусусида хабарлар тарқалганди.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида клуб ижрочи директори Ҳамид Актамов фикри билан қизиқдик.

—Ҳамид Ғуломович, Сизнинг ишдан бўшаш ҳақингиздаги хабарлар нечоғли ҳақиқат? Бу навоийлик кўпсонли мухлислар учун жуда ҳам муҳим.

—Охирги турда Тошкентда кутилмаганда “Локомотив” жамоасига 1:4 ҳисобида ютқаздик. Мухлислар агар ойнаи жаҳон орқали кўрган бўлсалар, биринчи бўлимда жамоамиз 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқди. Қолган дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибга етарлича муносиб қаршилик кўрсатди. Гарчи, ҳакамлар хатти-ҳаракатига баҳо бериш бизнинг вазифамизга кирмаса-да, учрашув бош ҳаками Б.Намозовнинг айрим қарорлари шу куни ўйин натижасига салбий таъсир қилди. Кутилмаганда, ҳисобда олдинда бора туриб, рақибга йирик ҳисобда имкониятни бой бериш киши руҳиятига салбий таъсир қилиши табиий. Ўйиндан сўнг, ишдан кетаман, деганим рост. Балки буни эшитганлар мени ишдан бўшади, деб ўйлашган бўлишлари мумкин. Аммо ҳозирча расман ариза ёзганим йўқ.

— Демак, “Қизилқум” жамоаси Сиз раҳбарлигингизда навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрмоқда...

—Ҳа, шундай. Футболда кутилмаган натижалар, воқеалар истаганча топилади. “Қизилқум”нинг Тошкентдаги мағлубиятидан фожеа ясаш шарт эмас. Ҳаёт давом этади. Мавсум бошида Навоийда аҳил ва иноқ жамоа шакллантириш учун барча имкониятимизни ишга солдик. Вилоят ҳокимлиги ва футбол клубимиз бош ҳомийси — Навоий кон металлургия комбинати жамоамиз учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб беришяпти, қўллаб-қувватлашмоқда. Май ойидан бошлаб, уй учрашувларимизни янги  — “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказа бошладик. Минглаб мухлислар “Қизилқум”нинг келажагига умид билан қарашмоқда. Буни жамоамиз мураббийлар штаби ва барча ўйинчилари чин юракдан ҳис қилиб туришибди. Шу боис, эртанги кунга ишонч билан олдиндаги ўйинларга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Мавсумнинг эндигина саккизинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Демак, асосий кураш ҳали олдинда... 21 май куни Навоийда “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушсак, орадан тўрт кун ўтиб Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида сафарда “Олмалиқ” билан ўйнаймиз. Мухлисларимзни ишонтириб айтаманки, кейинги учрашувларда футболчиларимиз фақат ғалаба иштиёқида майдонга чиқишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги учрашувларга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Клубдаги ўзгаришлар ҳақидаги гап-сўзлар эса ҳозирча фақат миш-мишдан иборат. Ўз навбатида биз фурсатдан фойдаланиб, навоийлик футболчиларга фақат омадлар тилаймиз. Мухлисларни эса ўз жамоаларини ишонч билан муносиб қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. ОЛҒА, “ҚИЗИЛҚУМ”!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика