UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Феликс "Зальцбург"га қарши ўйиндаги дубль ҳақида: "Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Чемпионлар Лигаси ўйинларидан завқланаман"  0 10:14Coca Cola Суперлига. Бугун "Локомотив" Термизда, "Пахтакор" Муборакда меҳмон  1 10:04Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз"  6 09:56Маркус Тюрам: “Реал”га 2 та гол урганим яхши, бироқ...   0 09:41Кевин де Брюйне: “Рақибни буткул назорат қилдик”   1 09:26Зидан: “Ўйин бундай драматик кечади деб ўйламагандик”   5 09:11“Марсель” ЕЧЛ тарихидаги энг ёмон иккинчи натижани қайд этмоқда   2 08:54Карим Бензема ЕЧЛда Мессининг натижасини такрорлади   2 08:36“Ливерпуль” ЕЧЛдаги тарихида илк бор бундай натижани қайд этди   2 08:21Жоау Феликс “Атлетико” тарихида Агуэродан сўнг энг яхши иккинчи натижани қайд этди   0 07:55Жота “Ливерпуль”нинг юбилей голини урди   1 07:20ЕЧЛ. "Аталанта" - "Аякс" 2:2  0 07:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" - "Мидтъюлланн" 2:0  0 07:10ЕЧЛ. "Марсель" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:05ЕЧЛ. "Порту" - "Олимпиакос" 2:0  0

Футболни тушунмаган Глейзерлар... "Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида сиз ўқимаган ва билмаган супермегамақола (1-қисм) Янгиликлар

Футболни тушунмаган Глейзерлар... "Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида сиз ўқимаган ва билмаган супермегамақола (1-қисм)

2005 йили ЕЧЛ доирасида Уэйн Руни ўз голи билан "Дебрецен"га қарши ўйинда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан пайтда, стадион директорлари ложасидан киноя оҳангида савол янгради.

"Ўшанда: "Энди тўп билан нима қилиш керак бўлади?", - деганди "Юнайтед"нинг америкалик эгалари.

Бир неча ойлар олдин клубда янги эгалар пайдо бўлганди - Жоэль, Ави ва Брайан илк марта "Олд Траффорд"га бошқарувчи сифатида келишган ва футбол оламидаги янги нигоҳларни кўришганди. Брайан эса том маънода барча нарсани, айниқса Рунининг голини маркетингда фойдаланиш мумкинлигини тушуниб турарди.

"У бейсбол ёки америкача футболдаги каби фикрларди: "Жамоа тўп билан бўлиши шарт", - хоум-ран ёки тачдаун қилса, очко олади. Бироқ бу Англияга тўғри келмайди. Ўшанда Дэвид Гилл шундай жавоб қайтарган: "Улар тўпни марказдан бошлашади". Бу тарих - тушунмовчиликлар тарихи. Тилимизга сўз ҳам келмай қолган. Одамлар уларнинг устидан кулишмаган. Гап фақатгина тушунмовчиликлар ҳақида бораётганди.

"Биз эса бундан икки хил тушунчани тушуниб оламиз: биринчидан, кичкинагина футбол клубига эгалик қилса ҳам эгалар ушбу спорт турининг маданиятини тушуниши керак (Глейзерлар эса ўша вақтда дунёнинг энг катта клубини сотиб олишганди). Иккинчидан, бу одамлар ҳар бир имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи".

Айнан шундай имкониятлар борлиги Глейзерларга клубни қўлга олишда туртки бўлди. Молиявий қайтимлар, ставкалардаги ақлбовар қилмас фоизлар ва юзлаб миллионлик қарзлар кўп бўлиши мумкин, бу борада айрим иқтисодчилар ҳам ёмон фикрда бўлишган. Бироқ Малкольм бошчилигидаги Глейзерлар оиласи роппа роса 15 йил олдин яратилган капиталистик ғоялар ортидан эргашишди.

2005 йилнинг 26 май кунида "Манчестер Юнайтед" директорлар кенгаши қолган акционерларга ўз акцияларини сотувга қўйишини таклиф қилишди ва уларга катта фойда ҳам беришини таъкидлашди. Шу орқали уларда норозиликлар камайди.

"The Athletic" нашри журналистлари клуб тарихидаги бўлиб ўтган ушбу энг ёмон воқеаларни қайта кўриб чиқди, архивни кўтаришди ва ўша воқеадан кейинги йилларда "Манчестер Юнайтед"да нималар бўлганини текширишди. Маълумотлар эса қуйидагиларни ўз ичига олди:

- клубни сотиб олиш 790 миллион фунтга баҳоланганди. Аммо Глейзерларга ҳамёнига бу сумма 270 миллион фунт қимматроққа тушди. Лекин айтилишича, ўша пайтда Глейзерлар оиласи клубдан 200 миллион фунт пул олган экан.

- Уларнинг фойдага қаратилган тизими, табиийки "Юнайтед"ни ўзгартирди, бу эса ижрочи шахсларнинг клубдан кетишига олиб келди ва якунда МЮ бошқа клубларга ўхшаб қолди.

- "Юнайтед" "Etihad Airways" билан деярли келишувга эришганди, унга кўра компания клубнинг титуль ҳомийси бўлиши керак эди, бироқ кейинчалик улар "Манчестер Сити" билан боғланишди.

- Раҳбариятда 6 нафар Глейзерлар бўлса-да, айнан Жоэль "асосий бошлиқ" ҳисобланар, у Вашингтонда деворига Жорж Бест расми осилган офисида кунига 8 соатдан ошиқ вақт давомида "Юнайтед" борасида ишларди.

- Жоэль аввалига ўзининг ишончи, кейинчалик Оле Гуннар-Сульшернинг яхши жамоа қура олишини ҳис қилганидан кейингина трансферларга рухсат беради.

- Глейзерлар оиласи "Юнайтед"га узоқ вақт давомида эгалик қилишмоқчи. Айтишларича, ўтган йили клубни Саудия Арабистонидан бир харидор сотиб олмоқчи бўлган, лекин америкаликлар фақатгина 20 фоиз акцияни сотишини маълум қилган.

- Глейзерлар "Юнайтед"га келганида аввалига "Олд Траффорд"ни қайта қуришни режа қилишган. Аммо бундан молиявий манфаат бўлмаслиги сабабли лойиҳадан воз кечилган.

- Клубни сотиб олиш йўлида Глейзерлар оиласи хоҳишларини қаноатлантирадиган харидорлар жуда кам.

- Клуб бошқарувини ўз қўлига олиш америкаликларга 1,5 миллиард фунтга тушган. Бунга фоизли ставкалар, қарзлар ва яна бир қанча харажатлар ҳам киритилган.

Катта ҳажмли пуллар клубга молиявий зарба бериши 2005 йилнинг 26 май куни жўнатилган контекст хатда ҳам ёзилганди. Ўшанда "Юнайтед" вакиллари Сэр Рой Гарднер, ижрочи директорлар Ян Муч ҳамда Жим О'Нилга кетиш ҳақида ариза ёзишларини таклиф қилишганди.

Ушбу воқеалардан 11 кун олдин Сэр Алекс Фергюсон бир мухлиснинг қўнғироғига жавоб берганида яна бир истеъфо ҳақида гап борганди. Энди Уолш "Манчестер Юнайтед"нинг мустақил мухлислар ассоциацияси активчиларидан бири эди. АПЛнинг сўнгги турида "Юнайтед" "Саутгемптон"ни мағлуб этганидан кейинги кунида у Британия футболидаги энг буюк инсонлардан бирига қўнғироқ қилган ва ғалати таклиф берган:

"Мен Алекс Фергюсонга қўнғироқ қилдим ва ундан истеъфога чиқишини сўрадим", - деди Уолш.

Уолш ва Фергюсон бир неча ойлардан буён мулоқотда бўлишган ва ўшанда Энди мураббийни, майда деталлар ва принципларга эътиборли шахс деб атайди.

"У ҳақиқатдан ҳам клубнинг бошқалар қўлига ўтишида мухлисларнинг ҳам фикрини эшитиш керак деб ҳисобларди", - деди Уолш.

2004 йилнинг ноябрь ойида мухлислар йиғилишида Фергюсон шундай деганди:

"Биз клубнинг бошқалар қўлида бўлишини истамаймиз".

Бироқ орадан олти ой ўтиб, Глейзерларнинг позицияси янада мустаҳкамланди ва ўшанда шуни тушунишдики, муваффақиятга эришиш йўлида уларни тўхтатмоқчи бўлганларга халақит қилишда давом этавериш керак.

"Бу бизнинг сўнгги умидимиз эди", - деди Уолш.

Ўшанда ғалати назария ўртага ташланганди.

"Глейзерлар клубни қарзлар эвазига сотиб олишди. Шу боисдан корпоратив харидорлар оиланинг талабларини бажариш учун ҳам клубга қизиқиш билдиришмади", - деб қўшимча қилади Уолш.

1931 йилдан кейин қарз нималигини билмай келган клубга 580 миллион фунт қарз берилди. Бу эса илк йилда фоизлари билан қўшганда 63 миллион фунтга кўпайди.

"Клубдаги асосий ижрочилар - Фергюсон ёки Гиллнинг ёнбосувидан айрилсак, бу жуда қаттиқ зарба бўлишини билиб турардик"

Уолш "Shareholders United" компанияси билан ишларни олиб борадиган, клуб борасидаги ўзининг таклифи билан ишлаётган Япониянинг "Nomura" банки билан ҳамкорликдаги мухлислардан бири эди. Қайсидир маънода уни идеалист инсон деб айтсак бўлади.

"Агарда Глейзерларнинг сотиб олиш ишлари ўхшамаганида, мухлисларнинг шахсан ўзлари Фергюсонни ўз қўллари билан олиб келишган бўларди", - деб давом этади у.

Лекин у реалист инсон.

"Фергюсон нафақат ўзи ва оиласи учун, балки унинг ўзи "Олд Траффорд"га олиб келган инсонлар ва у ерда ишлаётганлар учун жавобгарликни ўз бўйнидан олиб ташлади".

"Ундан таваккал қилишни сўрадик. Лекин унга ҳеч қандай юридик кафолатлар бера олмасдик. Фақатгина гаплашиб ўтиргандик. Умуман олганда бундай ҳолатда одамлар эмас, айнан мухлислар, яъни, клубни юқори даражага чиқишини истайдиган, доимо ғалабалар кўришни истайдиган мухлислар клубни бошқаришига ишонардик. Мен ҳам телефондаги суҳбатда шуни Алекс Фергюсонга тушунтирмоқчи бўлганман. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан ва қарорини тўғри тушунаман.

Шу орқали Британия футболи тарихидаги энг даҳшатли жанг якунига етди ва Глейзерлар "Манчестер Юнайтед"ни ўз мулки қилиб олди. Бошқарувда Майкл ва унинг олти ўғли: Жоэль, Ави, Брайан, Кевин, Дарси ва Эдвард пайдо бўлди.

Ушбу воқеликлардан "Манчестер Юнайтед"нинг кўплаб мухлислари ўз норозиликларини билдиришди. Айримлари эса бунинг ортидан "ФК Юнайтед оф Манчестер" жамоаси ташкил қилинди. 2010 йилда эса мухлислар ушбу клубни сотиб олишди ва жамоага "Қизил рицарлар" лақабини қўйишди. Стадион бунга қўшимча сифатида тилларанг-яшил рангга бўялди. "The Athletic" нашрининг аниқлашича, шунинг натижасида МЮ раҳбарияти айрим нарсаларни йўқотганини тушунди ва шу сабабли Глейзерлар ўз нархини ошириб ташлади.

Ўша йили январь ойида клуб бирорта трансферни амалга оширмаслиги кутилганди, шунинг ортидан раҳбариятга қарши бўлган овозалар кўпайиб кетди. "Норвич", "Бёрнли" ва "Транмер Роверс" жамоаларига қарши ўйинларда катта намойишлар бўлиб ўтди, ҳатто полиция Эд Вудворднинг уйида ёнувчан модда ишлатган одамларга нисбатан жиноий иш очди.

Ушбу сабаблар туфайли клубнинг собиқ директорлари "The Athletic" нашрига аноним тарзда интервью беришга рози бўлишди, чунки 2004 йил октябрь ойида клуб котиби Морис Уоткинс вандализм қурбони бўлгани ҳали ҳам муҳокамада эди: клубдаги 2,5 миллион фунтлик акцияси Глейзерлар қўлига ўтганидан кейин котибнинг машинасига қизил бўёқда ёзув ёзиб, таҳдид қилишди. Шу билан бир пайтда Малкольм Глейзернинг қўғирчоғини "Стретфорд Энд"га осиб қўйишди.

Шунга ўхшаш ҳиссиётни 2005 йилнинг 29 июнь кунида ҳам, Глейзерлар оиласи илк марта "Олд Траффорд"га келишганида ҳис қилиш мумкин бўлди. "The Athletic" ўша даврдаги одамлар билан гаплашганида, кўплаб инсонларнинг ака-укалардан жаҳли чиққанини, кейинчалик чиқиш йўллари беркитилиб, полиция микроавтобуси ёрдамида уларни олиб чиқиб кетишганини айтиб ўтишди.

Шуми ёки бошқа воқелик бўлганми, билмадик, лекин Глейзерлар қилган таваккал иши кутилган натижа берганини ҳис қилишган. Сўнгги ҳисоботларга кўра ҳар йиллик дивидендлар 84 млн фунтни ташкил қилган, унга Нью-Йорк фонд биржасида қўлга киритилган 75 миллион фунтни ҳам қўшса бўлади. Шунингдек, 2005 ва 2012 йиллар давомида бошқа компаниялардан қўшимча имтиёзли кредитларни, плюс акциялар сотувини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Демак, Глейзерлар 200 миллион фунтдан ошиқ маблағни қабул қилиб олишган.

Дивидендлар йилда икки марта тўланади: сўнгги тўлов январь ойида 11,3 млн фунт миқдорида амалга оширилган. Клубнинг эгалари сифатида Глейзерларнинг 6 вакили пулни 8,8 млн фунтдан бўлишиб олишган. Ундан ташқари, ҳар бир акция учун 0,09 фунтдан тўлов 3 июнь кунида тўланган ва бу кутилмаган даромаднинг эквивалентига коронавирус пандемияси таъсир ўтказмаган. Балки бу ҳам "Юнайтед"да футболчиларнинг маоши пасайтирилмаганлигининг сабаби бўлса керак.

"Юнайтед" бирор марта бирор персонални давлат ҳисобидан меҳнат таътилига чиқармаган. Клуб давлатнинг махсус имкониятидан фойдаланиб, 10 миллион фунт миқдоридаги қўшимча қиймат солиғини бир йилдан кейин тўлаш борасида имтиёз олди. Бу вақтда клуб маълум бир даврда нархларнинг пасайишига йўл қўймаслик учун 3,6 млн фунтни акцияларни сотиб олишга ажратди. Бироқ ҳозирги вақтда клубнинг қўшимча дивидендлар тўлаш борасида режалари йўқ.

"Манчестер Юнайтед" акцияларининг ўсиши

Шунингдек, "Юнайтед" йилнинг чорак қисмида қарзлари 429 миллион фунтга ўсганини айтди. Бюджетдаги бундай пасайишнинг асосий сабаби Харрри Магуайр ва Бруну Фернандешнинг хариди билан тавсифланди. Доллардаги ялпи қарз миқдори эса ўша-ўша 650 миллион доллар (тахминан 530 млн фунт)ни ташкил қилмоқда.

Глейзерлар даврида кўрилаётган катта фойда ва телетрансляциялар сабабли трансферлар ва футболчиларнинг маоши учун ишлатилган маблағ рекорд даражага ўсди. Бироқ жамоа 2013 йилдан буён чемпионликка даъвогарлик қилмай қўйди. Фергюсон кетганидан буён бошқарув кенгаши яна юқори натижалар эришиш учун пул йиға олмаяпти.

Бир савол туғилади: Глейзерлар клубни сотиб юбориш борасида қизиқиб кўришдими? Ушбу мавсумда саудияликлар бу борада қаттиқ ишлар олиб боришди, бироқ якунда уларнинг нигоҳи "Ньюкасл"га тушди. "The Athletic" боғланган инвесторларнинг айтишича, потенциал харидорларни қай йўсинда танлаб олса ҳам, клубнинг бир неча миллиардга нархланган нархи ўсишда давом этаверади.

"Глейзерларнинг "Манчестер Юнайтед"га боғланиб қолишганини одамлар тушунишмаяпти", - деди собиқ директор.

"Одамлар уларни бир даста пул билан клубдан кетказиб юборишмоқчи, лекин уларнинг кетиши учун жуда катта сумма керак. Улар шунчаки кетишмайди, улар ўзларидан кейинги хўжайинларни қандайлигини билишлари керак. "Манчестер Юнайтед"нинг эгаси - жуда катта ном".

Гарчи клубни сотиб олган бўлса-да, бир неча манбаларнинг айтишига кўра, Малкольм Глейзер бирор марта "Олд Траффорд"га келмаган. Оилабоши 2014 йилнинг 28 май кунида вафот этган. Тўғрисини айтганда у "Манчестер Юнайтед"нинг тарихини ўзгартириб юборган, аммо амалда биз деярли ҳеч нимани билмаймиз. Биз ягона маълумотни оиланинг бир аъзоси, 2005 йил июнида "Олд Траффорд"га келган Жоэлнинг интервьюсидан олишимиз мумкин. У ўшанда мухлислар билан мулоқот "жуда ҳам муҳим" деб айтганди.

"Мухлислар - клубнинг ҳаётий кучи. Одамлар клубда нималар бўлаётганини кўришни исташади. Улар билан мулоқотни қўллаб-қувватлаймиз".

Бироқ орадан бир йўл ўтиб, "Юнайтед" ҳисоботлар борасида маълумотларни тақдим қилганида Глейзерларнинг пиар ходими Техсин Найани  шундай гапларни айтганди:

"Биз матбуот билан гаплашмаймиз, интервью ёки пресс-релиз бермаймиз"

Кейинчалик Найани ўз китобида Глейзерлар ҳақида кенг кўламли маълумотларни тақдим қилди. Унинг ёзишича, ака-укалар "Дебрецен"га қарши ўйин учун атайин қизил галстукда боришган. Шунингдек, у "Тампа-Бэй Бакканирс" жамоасининг ўйинидан олдин Малкольм билан қай тариқа танишиб қолганини айтганди.

"Сариқ сочлар Малкольмга ярашиб турарди, унинг кўк кўзлари менинг диққатимни тортди, у менга қўлини узатганида ҳаётимдаги энг яхши қўл сиқишиш бўлганини ҳис қилдим"

Музокаралардаги жавобгарлик Вудвордга юкланди, манбанинг айтишича, "у ўз оиласи билан танаффуссиз, тез-тез гаплашиб турган".

"Юнайтед"нинг ижрочи директори Жоэль билан жуда ҳам яқин бўлган. Айтилишича, улар ЕЧЛ финалида "Челси" устидан қозонилган ғалабани нишонламоқчи бўлганида Москвадаги "Лужники" полига йиқилиб тушишган.

Жоэлнинг офиси деворига 2008 йили Манчестер дербисидан олинган сурат ҳам осилган, ўшанда Мюнхен фожеасига 50 йил тўлганди. Ўша пайтда клуб либосларида ҳомийлар бўлмаган. Унинг Вашингтондаги офисида "Юнайтед" кийиниш хонасининг бирга бир нусхаси бор. Унда ҳар бир ўриндиққа футболчиларнинг либослари илиб қўйилган. Директорлар кенгаши залида эса Жорж Бестнинг 1968 йили Европа чемпионлари Кубоги финалидан расми бор.

"Бакканирс"нинг 2003 йили Супер Боуледаги ғолиблигидан кейин ҳам Малкольмда спортга бўлган муҳаббат унчалик ёрқин бўлмаган. Унинг ҳаётидаги ушбу аспектга тегишли бир маълумотни 2000 йилда Глейзерлар оиласи билан китоб ёзиш борасида гаплашган журналист Аллен Сент-Жонс тақдим қилган.

Ўша вақтда Глейзерлар "қароқчилар"га 5 йил давомида бошчилик қилишган, бироқ Сент-Жон "The Athletic" нашрига шундай деганди:

"Улар билан америкача футболни бир марта бўлса-да муҳокама қилганимизни эслай олмайман. У: "Мана нима учун мен жамоамни яхши кўраман", деб айтмаган. Клубларнинг кўплаб эгалари бу сўзларни гапиришни яхши кўришади".

(Давоми бор)

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика