Расман! "Эвертон" – "Манчестер Сити" учрашуви қолдирилди

АПЛ 16-тури доирасидаги "Эвертон" ва "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да старт олиши режалаштирилган эди.

Бироқ, мазкур баҳс қолдирилган. "Шаҳарликлар" матбуот хизматининг хабарига кўра, ўйиннинг қолдирилишига "Ман Сити" футболчилари орасида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабаб бўлган.


Manba: twitter.com/ManCity