"Челси"нинг икки футболчиси "Ливерпул"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
4 мар 2021, 09:43
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Тиаго Силва ва Тэмми Абрахам бугун "Ливерпул"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида гапирди.

"Каллум Хадсон-Одойда муаммолар йўқ, у кеча жамоа билан тўлиқ машғулотларда қатнашди. Тиаго Силва жамоавий машғулотларда биринчи марта шуғулланди, аммо охиригача эмас. Гап унда оғриқ борлигида эмас, шунчаки биз таваккал қилишни истамадик. У юз фоиз тайёр эмас, шунинг учун "Ливерпул"га қарши ўйнамайди. 

Тэмми Абрахамда ҳам оёғи билан боғлиқ муаммолар бор", - деди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC