Ла Лига. "Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди

1 ноя 2026, 03:00
Ла Лига 11-тур доирасидаги "Барселона" — "Алавес" ўйини бўлиб ўтди.

“Барселона” “Камп Ноу”да ўтган ўйинда “Алавес”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Рафинья (дубль), Ламин Ямал (дубль), Фермин Лопес ва Энтони Гордон муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини “Реал” собиқ ҳужумчиси Мариано Диас урди.

“Барселона” ушбу ўйиндаги ғалабадан сўнг 30 очко билан Ла Лига етакчисига айланиб олди. Энг яқин таъқибчи бўлган “Атлетико” 28 очкога эга. Ундан сўнг рақобатчиларидан битта кам ўйин ўтказган “Реал” 24 очко билан бормоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia