

"Eurosport" хабарига кўра, 32 ёшли футболчини "Атлетико" ўз таркибида кўришни истамоқда. Олдинроқ "Барселона" футболчининг агенти билан музокаралар олиб бораётгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Сесарнинг клуби билан келишуви ушбу мавсумдан кейин якунига етади. У 2012 йилдан буён жамоаси таркибида ҳаракат қилмоқда. Ушбу мавсумда у 9 ўйинда қатнашиб, 2 ассист муаллифига айланди.



