2022 йилги Европа лигаси финали қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
2 мар 2020, 19:10
УЕФА расмий сайти клублар ўртасида ўтадиган чемпионатлар финаллари ўтказиладиган стадионлар номини маълум қилди.

Бугун, яъни 2 март куни УЕФАнинг ижро қўмитаси Амстердамда йиғилиш ўтказди ва унда финаллар бўлиб ўтадиган стадионлар номини маълум қилди.

2022 йилги Европа лигаси: "Пушкаш Арена", Будапешт, Венгрия.

2022 йилги аёллар ўртасидаги чемпионлар лигаси: "Ювентус Стэдиум", Турин, Италия.

2023 йилги аёллар ўртасидаги чемпионлар лигаси: Стадион ПСВ, Эйндховен, Нидерландия.

УЕФА Суперкубоги 2022: Олимпийский стадион Хельсинки, Финляндия.

УЕФА Суперкубоги 2023: "Қозон Арена", Россия.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›