UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  0 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  3 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО Янгиликлар

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО

Конфедерациялар кубоги финалида чилилик ҳимоячи Марсело Диаснинг хатоси Германияга ғалаба келтирди.

Финалда 30 ёшли «Сельта» футболчиси ўз жарима майдони ёнида тўпни эгаллади ва сирпаниб кетиб уни Тимо Вернерга олдириб қўйди. Германия терма жамоаси ҳужумчиси тўпни Ларс Штиндлга оширди ва гол урилди. Якунда ушбу гол ягона бўлиб қолди.



Учрашувдан сўнг Чили устози Хуан Антонио Пицци Диаснинг ёнини олди:

 – Барчамиз хафамиз, у барчадан кўра кўпроқ хафа. Шундай ўйнашда давом этишини истаймиз. У каби футболчилар туфайли биз финалга қадар етиб келдик. У бизнинг етакчимиз, ҳужум қилаётганда барчасини Диас бошлайди. Бундай хатолар бўлиб туради.

Артуро Видаль ҳам уни қўллаб қувватлади.

 – Хатолар бўлиб туради, барчаси жойида. Бу жамоа – оила.

Учрашувдан сўнг микст-зонада Диас журналистлар билан суҳбатда кўз ёшларини тийиб тура олмади.



 – Майдонни ёки бошқа нарсани айбдор қилмоқчи эмасман. Бу фақат менинг хатоим эди. Жамоам яхши ўйнади, аммо менинг қилган хатоим туфайли мағлуб бўлдик.

Диас 16 ёшлигида унинг акаси ўз жонига қасд қилганди. Ўйиндан сўнг Диас Чили халқига инстаграми орқали мурожаат қилди. Акасининг ўлими ва Конфедерациялар кубоги финалидаги хатоси доим унга оғриқ бериб турадиган ҳолат бўлиб қолишини айтиб ўтди.

 – 14 йил олдин акам вафот этганида энг оғир зарбага учрагандим. Футболчилик фаолиятимда худди шундай зарбани қабул қилиб олдим. Хатоим Конфедерациялар кубогини ютишимизга йўл қўймади.




Доим футбол ўша ўлимдаги оғриқни бермайди деганман. Аммо нотўғри ўйлаган эканман. Балки, бу хато туфайли ўша пайтдагидек йиғларман. Аммо ўрнимдан туриб курашишда давом этишим керак. Ҳаёт – кучллар учун. Ўйлашимча, улардан бири менман.




Барча жамоадошларим, мураббийлар, футбол Федерацияси ва мухлисларга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Бу мени янада кучли қилади. Хатоим учун узр сўрайман ҳамда ваъда бераман: эртами кечми бу хатони тўғрилайман.


Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика