UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  1 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  9 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Қўқон-1912" 2:0

22.06.2025

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Розиябону Юсупова

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 1:0 – 17, Диёр Холматов, 2:0 – 90+5, Браян Риаскос (Достон Ҳамдамов)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов, 11.Игорь Сергеев (99.Улуғбек Ҳошимов, 84), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 84), 30.Отабек Жўрақўзиев (17.Достон Ҳамдамов, 46), 50.Фламарион Жовиньо (94.Браян Риаскос, 73), 55.Муҳаммадқодир Абдумажидов (22.Умар Адҳамзода, 90), 77.Дилшод Саитов

Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Диёр Ортиқбоев, 20.Дилшод Абдуллаев

"Қўқон-1912": 13.Азиз Исоқов, 5.Жасур Ёқубов, 7.Шота Гвазава, 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов (33.Аюбхон Мухторов, 83), 14.Жасур Холтўраев (11.Шаҳзод Бешимов, 67), 15.Зафар Ҳакимов, 18.Баҳром Абдураҳимов (6.Алишер Салимов, 54), 19.Шаҳзод Акрамов (69.Егорь Кондратиук, 67), 20.Иқбол Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (2.Мирзиёд Миродилов, 83) 

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳим Мухторов

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев (55), Бахтиёр Қосимов (60), Шаҳзод Бешимов (82), Браян Риаскос (90+2)

Четлатиш: Шаҳзод Бешимов (85, иккинчи сариқ карточка)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. Риаскос Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

90+2. Риаскос рақиб футболчисининг юзига уриб юборгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

85. Бешимовга қўпол ўйин учун иккинчи сариқ карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилди. 

84. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

83. "Қўқон-1912" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

81. Риаскоснинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.

79. Сергеевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

78. Абдумажидов ҳимояда хавфли ҳаракат қилди, аммо унга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

73. "Пахтакор"да ўзгариш содир этилди.

71. Сергеевнинг бош билан йўллаган зарбасини Исоқов эгаллаб олди.

69. "Пахтакор" рақиб жарима майдони яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Алижоновнинг узатмаси Абдумажидовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. Қарши ҳужумда эса Ҳасановга бироз омад етишмади.

67. "Қўқон-1912"да икки ўзгариш амалга оширилди.

63. Ҳамдамов рақиб жарима майдони ичида яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

60. Ҳакамга эътироз билдирган Қосимов огоҳлантирилди.

56. Холтўраевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

55. Абдуллаев қўполлик учун огоҳлантирилди.

54. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг икки зарбасидан бирини дарвозабон, иккинчисини дарвоза устуни қайтарди.

49. Холматовнинг узатмасини Ҳамдамов бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, аммо Исоқов ҳушёрликни йўқотмади.

47. Сергеев ўнг қанотдан узатмани яқин масофадан рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим бошланиши кечикмоқда, сабаби дарвозалардан бирининг тўрига ишлов берилди. "Пахтакор"да бир ўзгариш бўлди. 

Тайм якунланди.

45+2. Ҳасановнинг жарима узатмасини Назаров уриб юборди. Кейинги ҳужумда Ёқубовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

45+1. Алижоновнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда тепган тўпини Исоқов ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Холматовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.

40. Хавфли вазият! Сергеевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

37. Жўрақўзиев рақиб жарима майдонида бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасини яна Исоқов қайтарди.

30. Ҳасанов ўткир бурчакда "Пахтакор" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, аммо уриниш муваффақиятли чиқмади.

29. Фламарион ўнг қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, Исоқов ишончли ҳаракат қилди.

26. "Пахтакор" яна бир жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Фламарионнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

Футболчилар сув ичиб олишлари учун кичик танаффус эълон қилинди.

22. Алижонов томонидан йўлланган жарима зарбасини Исоқов қайтарди.

21. "Пахтакор" рақиб жарима майдони яқинида жарима зарбаси ишлаб олди.

17. ГОЛ! Ўнг қанотдан бошланган ҳужуми рақиб жарима майдони марказига кўчди ва ҳимоячилардан қайтган тўпни Диёр Холматов узоқ пастки бурчакка аниқ йўналтирди!



17. Ўнг қанотда ажойиб дриблинг намойиш этиб, рақибларидан қочиб кетаётган Алижонов қўполлик билан тўхтатилди.

14. Холтўраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

11. "Қўқон"нинг бурчак узатмасидан қайтган тўпга Акрамов ноаниқ зарба йўллади.

10. Зарба! Фламарион томонидан йўлланган зарбани Исоқов қайтарди.

8. Бурчак узатмасидан сўнг Жўрақўзиевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

7. Фламарион ўнг қанотдан кириб борди ва бир рақибни алдаб ўтиб, марказга пас берди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

5. Абдуллаев тўп учун курашда Холтўраев билан тўқнашиб кетди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

4. Хавфли вазият! Фламарионинг узатмасидан сўнг Сергеев бош билан зарба йўллади, Исоқов ўз маҳоратини намойиш этди.

2. Собирхўжаев рақиб жарима майдонида меҳмонлар ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди, ҳакам бурчак зарбаси белгилади.

1. Ўйинни меҳмонлар бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Қўқон-1912" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика