UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  55 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

Хусусан, вакилларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини океан ортида ўтказди. Бу йиғин доирасида эса Чили ва Боливия терма жамоалари рақиб  вазифасини ўтаб берди. Биз мазкур учрашувлар юзасидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Чилига қарши кечган иккита учрашувда ҳам ғалаба қозондик. Бу ўйинларда рақиб қандай таассурот қолдирди?

- Ҳар икки учрашувда  ҳам рақибнинг кучли томонлари сезилди. Чили ўсмирлари жисмоний жиҳатдан бақувват, юқори даражада прессинг амалга ошира оладиган, техник жиҳатдан савияли жамоа эди. Биринчи ўйинда биз позицон ҳужум орқали уларни босим остида ушлаб турдик, иккинчисида эса таркибда 7 нафар ўзгаришга қўл урдик. Шунга қарамай қарши ҳужумлар орқали устунликни сақлай олдик. Уларни доимий прессингда ҳаракат қилиши бизга керакли тажриба бўлди дея оламан.

- Боливия билан баҳс денгиз сатҳидан жуда юқорида бўлиб ўтди. Мамлакат шундай нуқтада жойлашган эди. Бу қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Биринчи тўқнашувда ўйинни тўлиқ назорат қилишимизга қарамай ҳимоядаги қўпол хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. Бу фақат тактик сабабларга эмас, балки физиологик жиҳатдан ҳам боғлиқдир. 3600 метр баландликда нафас олиш оғирлашади ва бу ўйинга таъсир қилди. Қисқа вақтда иқлимга мослашишга ҳаракат қилдик. Аммо бу осон эмас. Иккинчи беллашувда эса бир қатор тактик ўзгаришлар амалга оширдик ва ғалаба қозондик.

- Жамоанинг асосий ҳужумчиси Асилбек Алиев қизил карточка олди. Тартиб-интизом борасида ишланадими?

- Бу албатта таҳлил қилинади. Жамоа интизоми бизда доим устун ҳисобланади. Асилбек иқтидорли футболчи. Лекин профессионла футболчига ҳос сифатлардан бири ҳиссиётларни бошқара олишдир. Бу воқеадан ўзимиз учун сабоқ чиқарамиз ва бундай ҳолат такрорланмаслиги учун керакли ишларни амалга оширамиз.

- Терма жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Ушбу йиғиннинг асосий мақсади Жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёрланиш эди. Энди ўтган ўйинлар асосида индивидуал ва жамоавий таҳлиллар қилинади. Хатолар устида ишлаймиз. Жисмоний тайёргарлик, тактик ҳаракатларни чуқурлаштириш ва рақиблар таҳлили асосий йўналишимиз бўлади. Режа асосида ойма-ой тайёргарликни давом эттирамиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика