Latest news

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  4 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

“Penalty”: Шаҳзодбек Нурматов: “Манчестер Юнайтед” туфайли футболчи бўлганман” News

“Penalty”: Шаҳзодбек Нурматов: “Манчестер Юнайтед” туфайли футболчи бўлганман”

Лойиҳамизнинг навбатдаги сонига Бекободнинг “Металлург” клубида бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматовни талкиф қилдик.

Футболчи сайтимиз офисига ташриф буюриб саволларга очиқ ва ойдин жавоб берди.

Гулшан Саъдуллаева: 1. Ёшлик хотиралари билан ўртоқлашсангиз...
- Ёшлигимда жуда уришқоқ бўлганман, 5-6 синфгача болалар билан шўхлик қилиб юрардик. Кейинчалик анча босилиб қолганман. Ёшлигим Тошкентда ўтган. 115-мактабда ўқиганман, синфдошларим ажойиб эди.

Нарзулла Сайдуллаев: 1.Футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Футболчи бўлиш орзуси 1999 йил “Манчестер Юнайтед”нинг Европа чемпионлар лигаси финалида “Бавария” устидан қозонган ғалабасидан сўнг пайдо бўлган. 2001 йил дадамга илтимос билан футболга келганман. Биринчи мураббийим Фарҳод Абдурасулов менга футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўргатганлар. Бошида бўйим анча паст эди 7 синфдан сўнг бўйим ўсиб кетганди. Кейинчалик “Оқ-тепа” футбол мактабида ўқишни давом эттирдим.



Гулшан: 2. Сиз ҳеч ҳам тарк этолмайдиган одат борми?
- Жуда ишонувчанман, кўнглим бўш. Баъзи ҳолатларда бироз қаттиқроқ турсам бўларкан, бошимга чиқиб олишаяпти деган ҳаёл ўтади.

Нарзулла: 2.Олий лигада “Динамо” сафида дебют қилгансиз. Бу жамоага ўтиш қандай содир бўлган?
- “Оқ-тепа” сафида биринчи лигада бир йил ўйнаганман. Қишки йиғинлар пайтида “Динамо”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўшанда битта голни мен ургандим. Виктор Жалилов Самарқанд клубига таклиф қилганлар. Кўрикдан ўтгач шартнома тузгандим. Дастлаб захирадан, кейинчалик асосий таркибда туша бошладим. Таркибга яхши футболчилар йиғилганди, аммо ўйинимиз қовушмаган ва дастлабки даврада адашмасам атига 7 очко тўплагандик. Шу боис Виктор Жалилов истеъфога чиқарилган, мен ҳам кетишга қарор қилганман.

Гулшан: 3. Вақт сиз учун қандай аҳамиятга эга? Уни қандай тақсимлайсиз?
- Ҳозир ёзги таътилда вақтимиз кўпроқ бўлади. Бошқа пайтда эса асосан машғулотлар, йиғинлар, ўйинлар билан ўтиб кетади. Уйда бўлсам кўпроқ дам оламан, яқинлар билан суҳбатлашаман.

Нарзулла: 3.Сиз 2011 йил ярмидан буён “Металлург”да ўйнаб келаяпсиз. Ушбу клуб ҳақида фикрларингиз.
- Қишда “Динамо”га ўтганимдан сўнг “Металлург” ҳам таклиф қилганди. Аммо шартнома тузиб қўйганимни айтгандим. Ёзда Самарқанддан қайтаётганимда Рустам Мирсодиқовнинг ёрдамчиси Александр Мочинов қўнғироқ қилиб “Металлург”га ўтишни таклиф қилганди. Бекобод клубида йиғинда иштирок этиб асосан ўринбосарлар жамоасида ўйнаб юрдим. Кейинги йил эса бош мураббий менга кўпроқ ишона бошлади ва асосий таркибда майдонга тушира бошлади. Боян Калевич, Илёс Қурбонов, Зоҳид Абдуллаев каби ҳужумчилар билан бирга ўйнардим. “Металлург”ни бемалол иккинчи уйим дея оламан.



Гулшан: 4. Тил билмаслик натижасида футболчи қандай қийинчиликларга учраши мумкин? Қайси тилларни биласиз?
- Энг қийини бош мураббий билан битта тилни билмаслик. Бу жуда муҳим. Таржимон ҳеч қачон мураббий истаётган нарсани айтиб бера олмайди. Мен ўзбек ва рус тилини биламан. Инглиз тилини маълум даражада биламан. Футбол терминларини ёдлаб олганман. Хориж клубларида ўйнаш учун инглиз тилини билиш жуда зарур.

Нарзулла: 4. Бекобод халқи футболни қанчалик севади?
- Халқ футболни жуда яхши кўради. Иссқми, совуқми ашаддий мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Кучли клубларга қарши ўйинларда уларнинг далдаси айниқса билинади. Уларнинг ҳайқириқлари туфайли баъзан оёқлар ўзи югуради. Менимча ўйинларни бироз кечроқ вақтга белгилашса янада кўпроқ томошабин келади деб ўйлайман.

Гулшан: 5. Мактаб даврларини эсга оламиз:
- 2 нинг 3 даражаси? (жавоб: 8)
- Сакккиз.

- Мусиқада нечта нота мавжуд? (жавоб: 7)
7та.

- Дўст ҳақида 5 та мақол айтинг
- Мақол? (кулади). Умуман мақол айтсам бўладими? Етти ўлчаб, бир кес. Устоз отангдай улуғ. Қари билганни пари билмас.



- "Шум бола" кимнинг асари (жавоб: Ғафур Ғулом)
- Тўғриси билмайман.

- Микронезия ороллари қаерда жойлашган? (Тинч океанида)
- Эшитмаган эканман. Яқинда кўп гол ўтказган жамоами? Таваккал қиламан Тинч океанида.

- Халқ ўйинларидан қайсиларини биласиз
- Беркинмачоқ, ланка ўйнаш, тортишмачоқ.

- Бундан 24 йил олдин содир бўлган воқеаларни сананг
- Ўзбекистон мустақилликка эришган, Собиқ Иттифоқ парчаланган. Мен туғилганман (кулади). Давлат байроғимиз қабул қилинган.

Нарзулла: 5.Олий лигадаги илк голингизни қачон ва қайси клубга ургансиз? (Жавоб: 2012 йил “Шўртан” билан ўйинда)
- Эслайман. 2012 йил “Шўртан”га қарши баҳсда урганман. Захирадан майдонга тушиб тўп киритганман, ўшанда сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Аниқ эслайман Руслан Вагаповнинг пасидан сўнг чап оёқда ургандим.

Гулшан: 6. Аёллар футболига муносабатингиз қандай?
- Тўғриси шахсий фикрим аёллар гимнастика, сузиш каби спорт турларига қатнашишса яхши бўларди. Лекин мен ҳеч кимга таъқиқлай олмайман. Уларнинг футбол клубларига мухлислик қилишларига эса ижобий қарайман.



Нарзулла: 6.Хориж клубига ўтиш варианти бўлганди. Бу нима учун амалга ошмади?
- Баҳрайн клубидан таклиф бўлганди. Агентлар билан тушунмовчиликлар туфайли ўтиш амалга ошмаганди. Муаммо маош борасида бўлмаганди. Агентлар дастлаб битта клубни айтишган, борганимда эса бошқа клубга ўтишимни айтишган. Шу боис Ўзбекистонга қайтишга қарор қилгандим. Олдинлари хориждан таклиф бўлмаган фақат олий лига клубларидан таклифлар бўлган.

Гулшан: 7. Жамоадошларингиздан бирининг ўзига ҳос хислати ҳақида айта оласизми?
- Энг яқин дўстим Мирғиёс Сулаймонов жуда қизиққон. Лекин барибир Дилмурод Каримовдан ўтиб кета олмайди (кулади). Ҳар қандай ёрдам керак бўлса доим ёрдам беради. Машғулотларга кеч қолмайди. Аксинча мен баъзан кеч қолиб тураман (кулади). Мирғиёс асосан машина олишга қизиқади.

Нарзулла: 7.Рустам Мирсодиқовга таъриф беринг. У қандай мураббий, қандай инсон?
- Шахсан мен учун Рустам Мирсодиқов энг яхши мураббийдир! Бу инсон доим биринчи ўринда футболчининг манафаатини ўйлайди. Маош борасида ҳам, шароитларни яратиш борасида ҳам биринчи бизни ўйлайдилар. Ёш болага ҳам, катта ёшдаги футболчиларга ҳам бир хил муносабатда бўладилар. Мағлубиятлардан сўнг жаҳллари чиқади, лекин ҳеч қачон битта футболчини айбдор қилмайдилар. Ҳеч бир футболчини шаънига тегадиган гаплар гапирмайдилар. Ғалабалардан сўнг ҳазиллашиб ҳам турадилар. Ҳазил ҳам меъёрида бўлади.

Гулшан: 8. Онангиз учун энг яхши совға нима эканлигини биласизми?
- Менимча соғ саломат уйга кирсам энг яхши совға бўлса керак. Гул, тилла буюмлар, кўйнак ва бошқа совғалар олиб берганман. Ёшлигимда 8 март байрамига онам учун оқ қоғозга гул нақшини тушуриб берганман. Бу ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.



Нарзулла: 8.Нима учун умуман пенальти тепмайсиз?
- Сабаби жамоада пенальти тепадиган футболчилар бор. Талашишни ёқтирмайман. Лекин агар вазият тақозо этса 11 метрли нуқтага яқинлашишим мумкин. Олий лигада умуман пенальти тепмаган эканман. “Оқ-тепа” сафида ўйнаб юрганимда тепиб турардим.

Гулшан: 9. ОАВнинг футболчи фаолиятига таъсири ҳақида қандай фикрлар айта оласиз?
- Матбуотни футбол билан чамбарчас деб биламан. ОАВ футбочлиларни қайсидир маънода реклама қилади. Шахсан ўзимдан келиб чиқсак матбуотда номим чиқса ёки чиқмаса ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Мағлубиятлардан сўнг интервью беришмайди? Бу менимча ўзбекларнинг қизиққонлиги туфайли бўлса керак. Мана масалан “Локомотив”га қарши кубок ўйинидаги мағлубиятдан сўнг интервью бердимку (кулади)

Нарзулла: 9. Бирга ўйнаган энг кучли уч нафар футболчи?
- Терма жамоада учта ўйин ўтказганман, у ердаги барча футболчилар яхши. “Металлург”даги шерикларимни айтаман. Илёс Қурбонов – ҳақиқий ҳужумчи эди. Улардан кўп нарса ўрганганман. Очилиш борасида уларга тенг келиб бўлмасди. Нима қилиб бўлса ҳам ҳимоячи таъқибидан қочиб кетарди. Шухрат Йўлдошев – майдон марказида тўпни ушлаб туришда ажойиб ҳаракат қиларди. Тўп узатишлари ҳам чиройли чиқарди. Яна “Оқ-тепа”да Владимир Гаврилов билан бирга ўйнагандим. Ҳозир жамоа спорт директори бўлиб ишлаяпти. Унинг голни ҳис қилиш маҳорати зўр эди. Машғулотларга келмай ўйинга тушиб гол уриб кетаверарди (кулади). Хориждаги энг яхши ҳужумчи деб бразилиялик Роналдони тан оламан. Ёшлигимда мени ҳам лақабим Роналдо эди. Исмимни билмаган баъзилар ҳозиргача шундай чақиришади.

Гулшан: 10. Тушкунликка тушган пайтларингиз нима сизни руҳлантира олади?
- Ёшлигимда тушкунликка тушиб ўтираверардим. Ҳозир эса мағлубиятлардан сўнг тезда ўзимга келаман. Бу тақдир экан деб кейинги ўйинга тайёрланаман. Оғир дамларда онам, синглим ва бўлажак турмуш ўртоғим далда беришади.



Нарзулла: 10. Олий лигада 97та ўйинда 31та гол уриш ҳужумчи учун яхши натижами?
- Яхши эмас, ўртача натижа деб биламан. Голларимни ҳисоблаб бораман лекин ўйинларим эсимда йўқ эди. 100та гол уриш? 3-4 йил шу савияда ўйнашда давом этсам шу маррани забт этаман деб ўйлайман. Агар унгача хорижга кетиб қолмасам (кулади).

Гулшан: 11. Пенальти лойиҳаси учун қандай янги ғоя таклиф қилган бўлардингиз?
- Саволларни кўпайтиришни ўйлаб кўрсанглар бўлади. Ҳа сизларда 11тадан ошмайдику (кулади). Шахсий ҳаётга доир саволларни кўпайтирсанглар ҳам яхши бўлади.

Нарзулла: 11. Анъанавий савол: Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси...
- Пенальти? 2006 йил Зиданнинг Жаҳон чемпионати финалида урган голи ёдимда қолган. 2008 йил Москвадаги Европа чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ўртасидаги пенальтилар сериясини ҳам эслаб қолганман. Ўзим ҳам “қизил иблислар”нинг мухлисиман.


Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов



“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”

“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”

“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”

“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”

“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”

"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”

“Penalty”: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: “Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман”

“Penalty”: Тимур Ҳакимов: “Пенальтидан гол уришни ҳам билиш керак”

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика