Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"
10 dec 14:55
News
Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффус бўлиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
"Бу даҳшат. Ўйинлар 2 соату 15 дақиқа давом этадиган бўлади – бу жуда кўп. Янги авлод футболни биз каби қабул қилмайди. Улар тезроқ бошқа нарсага ўтиб кетади. Тасаввур қилинг, агар ўйин боши унчалик қизиқарли бўлмаса, деярли ҳеч нарса содир бўлмаётган бўлса...
22-дақиқада эса – уч дақиқалик танаффус. Агар эътиборни ушлаб туриш учун ҳаракат қилмасангиз, томошабин канални ўзгартиради ва қайтиб келмайди.
Улар спортимизни ўлдирмоқда. Америка спорт турлари бунга ўрганган. Футбол – бу бейсбол, америкача футбол ёки баскетбол эмас. Тайм ўртасида шунчаки паузаларни қўшиб бўлмайди", – деди Ротен.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments