Latest news

12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  1 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  11 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади News

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади

Жаҳон лигалари ассоциацияси (JLA) раҳбарияти июн ойида Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2023 йилда мазкур ассоциациянинг 45-аъзосига айланганди.

JLA Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга тушираётган бўлиб, ташриф шунинг доирасида амалга оширилади. Ташкилот бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ мазкур дастурнинг илк иштирокчиси бўлиши юзасидан Лига бош директори Диёр Имомхўжаев билан келишиб олди.

2016-йилда асос солинган JLA бугунги кунда дунёнинг 47 та лигасини ўзида бирлаштириб улгурган. Улар орасида Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия каби кучли бешлик аъзолари қаторида умумий ҳисобда УEФА'нинг 21 та, КОНКАКАФ'нинг 7 та, КОНМЕБОЛ'нинг 1 та, ОФК'нинг 5 та Лигаси бор. Осиё қитъасидан эса Ўзбекистон қаторида Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд каби мамлакатлар лигалари ҳам JLA аъзолари ҳисобланади. Бугунги кунда ФИФА, ФИФПро ва бошқа бир қатор ташкилотлар Лигалар билан муносабатларни тартибга солишда айнан JLA билан ҳисоблашади.

Жорий йилдан JLA ўз аъзолари бўлган лигалар тузилмасини тубдан ўрганиш, уларнинг турли жабҳаларда қандай иш олиб бораётганини кўздан кечириш ва ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Лигаларни ривожлантириш дастурини амалга оширишга киришди. ЎзПФЛ ушбу дастурнинг илк иштирокчисига айланаётганлигини мамнуният билан маълум қилади. Биз бу орқали Лига фаолиятига профессионал халқаро ташкилотларнинг баҳо бериши имконияти вужудга келаётгани, ўрганиш хулосалари Лиганинг истиқболдаги ривожланиш йўналишларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши мумкинлигини қайд этамиз.

Дастур доирасидаги ўрганишлар май ойидан расман старт олади. JLA Ривожланиш ҳамда тадқиқотлар бўлими бошлиғи Станислав Штипков бир ой давомида турли йўналишлар доирасида Лига билан мулоқот ўрнатади ва маълумотлар тўплайди. У июн ойи аввалида Тошкентга келиб, бир неча кун давомида Лига фаолиятини синчковлик билан кўздан кечиради. Кейинроқ эса JLA асосчиларидан бири сифатида тарихга кирган Жером Перлемутер ҳамда Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Бартанинг пойтахтимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Тошкентга ташрифи давомида Жером Суперлига клублари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади. Унинг ўзи ва Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Барта клублар раҳбарлари иштирокида тақдимот ўтказади. 7-14 июн саналари оралиғида делегациянинг ЎФА раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика