Latest news

14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  0 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  10 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  6 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3

Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди News

Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган Рубен Аморимнинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.

Манкунианликлар ўз қарорини 5 январь, душанба куни эълон қилишди.

"Ҳа, [мураббийларга] тобора камроқ вақт берилаётгани ҳақиқат. Энцо [Мареска] билан ҳам худди шундай бўлган эди. Энцо сингари, у [Аморим] ҳам юқори малакали мураббий. Бу қарор қўшниларимиз томонидан қабул қилинди ва мен унга келажакда энг яхши тилакларни билдираман.

Англия, Испания ва ерманияда вазиятлар жуда ўхшаш. Менимча, мураббий ўйинларда ғалаба қозонмаса, хавфсиз бўладиган мамлакат йўқ. Одатда, натижага эришилмаса, ўтмиш ёки бугуннинг аҳамияти қолмайди.

Сени ғояларингни баҳолаб ишга олишади ва натижаларингга қараб ишдан бўшатишади. Баъзида жараён ва вақт талаб этилади. "Юнайтед" ўз майдонида учта ўйинда ғалаба қозона олмади - 70 дақиқа давомида майдонда 10 кишидан иборат бўлган "Эвертон"га, "Борнмут" ва "Вулверҳэмптон"га қарши. Улар "Арсенал"га яқин бўлиши мумкин эди, очколар фарқи жуда оз. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед"да ҳозир бизникига ўхшаб кўп ўйинчилар сафда йўқ. Футболчилар Африка Кубогида иштирок этаётганда ва муҳим ўйинчилар сафда бўлмаганда бу жуда қийин," - дея Гвардиоланинг сўзларини Manchester Evening News келтиради.

Rating: +4   

Comments

   
07 jan 04:35:41
Beckham
Amorimning durrakligini qogʻozga oʻrab aytibdi.
-1   
07 jan 05:11:09
1 1
ермания қайерда экан админлар?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика