“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”
28 май 2015 11:21
Янгиликлар
“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”
Жарима майдонида навбатдаги меҳмон бир неча йиллардан буён олий лигада тўп тепиб келаётган тажрибали ҳужумчи, айни пайтда “Андижон”нинг фахрий футболчиларидан бири Лочин Солиев.
Яқинлари томонидан анчайин камтар, камгап деб таърифланган қаҳрамонимиз билан жуда мазмунли суҳбат қурдик.
Гулшан: 1. Даставвал сиз туғилган жой, ёшлик ҳақида...
- Андижон вилояти Избоскан туманида, ишчилар оиласида таваллуд топганман. 18 ўрта мактабда ўқишни бошлаганман. Оиламдагилар спортга жуда қизиқишарди. Дадам ва бобом спорт соҳасига меҳр қўйишимга сабабчи бўлишган. Атак-чечак қилган пайтимданоқ қўлимдан тутиб, кураш, футбол ўйинларига олиб боришарди.
Нарзулла: 1. Футболга қандай кириб келгансиз?
- Футболни танлашимга боболарим сабабчи бўлишган. Кечдан кеч футбол ўйинлари бўлиб қолса “Кўриб ўтир, кейин бизга ҳисобини айтасан”, дейишарди. Шу зайил, Андижон футбол мактабида таҳсил олганман. Бу масканда футболнинг илк сир асрорларини ўрганганман.
Гулшан: 2. Сиз табиатан қандай инсонсиз?
- Табиатан анча босиқ инсонман. Давраларда инсонийлик жиҳатидан четга чиқмаган ҳолда хурсандчилик қиламиз. Ҳар бир киши, аввало, инсонийлик фазилатларини яхши билиши, ўзини шунга муносиб тутиши керак, деб ҳисоблайман.
Нарзулла: 2. Бахтиёр ака Хотамов ҳақида гапириб берсангиз.
- Бахтиёр ака Хотамов биринчи мураббийим ҳисобланади. Кичкинагина мактабимизнинг стадионида айнан шу инсон қўл остида машғулот ўтказардим. "Суяк" тўплар билан футбол ўйнардик. Бу инсонга ҳар қанча раҳмат айтсам ҳам кам.
Гулшан: 3. Сиз жуда қадрлайдиган буюм?
- Ёшлигимда Санкт Петербургда "Белые ночи" мусобақасида қатнашганмиз. Чамаси 13-14 ёшларда эдим, ўшанда мусобақа давомида 8 та гол урганман. Шунда турнир ташкилотчилари менга механик соат ва медаль тақдим этишганди. Айнан шу совринларимни ҳозиргача уйда сақлайман. Булар энг қадрли совғалардан бири.
Нарзулла: 3. Олий лигадаги илк голингизни эслай оласизми?
- (ўйланиб) Менимча, 2002 ёки 2003 йилда "Металлург" дарвозасига урган бўлсам керак... Тўғрими?
Жавоб: 2004 йил. “Андижон” – “Нефтчи” 2:3.
- "Нефтчи" билан? Иккита гол урган ўйинимми? Ўша ўйинни эслайман, лекин олий лигадаги илк голим экани эсимда йўқ экан(кулади).
Гулшан: 4. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?
- Танқидлардан хулосаланган тарафини айтишим мумкин, бу йил чемпионатдан олдин келишилган ўйинларга қарши курашга қарор қилинди. Менимча, энди чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда. Ҳаққоний ўйин, ҳаққоний голлар Ўзбекистон футболи учун анча фойдали ҳисобланади. Кучли жамоа ғалаба қозонмоқда, мухлислар чиройли, томошабоп ўйинларнинг гувоҳига айланишмоқда.
Нарзулла: 4. Сиз 2007-2010 йилларда “Бухоро” клубида ўйнагансиз. Ўша дамларни ёдга олсак.
- 2002 йил ёшлар лигасида тўпурар бўлганман. Ўшандаёқ Усмон Тошевнинг назарига тушган эканман. Ёш бўлганим учун Андижонни тарк этишни истамадим. 2007 йилда "Бухоро"га ўтдим. Менимча у ердаги фаолиятим ёмон ўтмади, кўплаб голларга муаллифлик қилдим. Тошевга ўша дамларда Ориф Маматказин ёрдам берарди. Бу мураббий қўл остида ҳам 2002-2005 йилларда ўйнаганман.
Гулшан: 5. “Андижон” клубини “бургутлар” деймиз. Аксига олиб, сиз Лочинсиз. “Навбаҳор”нинг “лочинлар”и сафида ўйнаш истаги бўлганми?
- Ёшлигимдан "Навбаҳор"да ўйнаш истаги бўлган. Адашмасам, уларга "Лочинлар" тавсифи яқинда берилди. Бу жамоадан таклифлар бўлди, машғулотларда ҳам қатнашдим. Бироқ ўзим туғилиб ўсган Андижонга қайтишга қарор қилдим.
Нарзулла: 5. Олий лигада бир марта хет-трик қайд этгансиз. Ўша баҳсни эслай оласизми?
- "УзДонгЖу"га қарши "Бухоро" сафида 3та гол ургандим. Рақиб "УзДонгЖу" бўлгани учун ҳам бошқача шижоат билан тушгандим. Бу жамоада ишларим юришмай тарк этганимдан кейин профессионал фуболчи сифатида рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўз ишимни астойидил бажаришга уринганман.
Жавоб: 2008 йил. “Бухоро” – “УзДонгЖу” 3:1
Гулшан: 6. Энг ёдда қоларли мақтов ва танқидни эслай оласизми?
- 2011 йил "Пахтакор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўшанда Андижон кўчаларида сал кам тўй бўлиб кетганди. "Пахтакор"дек кучли жамоани ҳар куни ҳам ютавермайсиз-да. "Нефтчи"ни мағлуб этганимизда ҳам Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги мухлисларимиз кўчаларда байрам қилиб юборишган. Ўша ҳолатлар ҳамон кўз олдимда турибди, бу дамларни сўз билан таърифлашга кучим етмайди. Ғалабалар билан бирга мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Шундай ҳолатларда кўп танқидларга дуч келамиз, лекин уларни юракка яқин олмаганим учунми, айнан бирортасини мисол қилиб келтиролмайман. Танқид қилиб туришгани яхши, ҳаммаси яхши кетаверса ҳам бўлмайди.
Нарзулла: 6. Яқинда кубок доирасидаги “Машъал”га қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмадингиз. Фаолиятингиз давомидаги энг аламли пенальти?
- Менимча олий лигада нечта пенальти тепган бўлсам ҳаммасини урганман. Биринчи лигада эса икки марта шундай ҳолат қайд этилганди. Ҳечқиси йўқ, рақиб посбони ёшроқ экан, Лочин Солиевнинг пенальтисини қайтарганман, деб юрадида (кулади).
Гулшан: 7. Мутолаада қанчалик фаолсиз?
- Кўпроқ эшитишни хуш кўраман. Онамга китоблар, газеталар олиб келиб бераман. Улар ўқийдилар мен мирқиб тинглайман. Эшитсам китобни яхшироқ тушунаман.
Нарзулла: 7. Олий лигада 50дан ортиқ гол урган ҳужумчи сифатида ҳозирги ҳужумчиларимиздаги самарадорлик нима учун пасайиб кетди деб ўйлайсиз?
- Ҳужумчилик жуда нозик амплуа ҳисобланади. Унга вақтида тўп етказиб берилиши керак. Голни ҳам сезиш керак. Сўнгги пайтларда нима учун ҳужумчилар кам гол уришмоқда? Сабаби ўйин вақтида жуда кам вазият яратилмоқда. Олдинлари гол уриш учун имкониятлар жуда кўп бўлган. Ҳозир битта гол урган жамоа ўша ҳисобни сақлаб қолишга интилмоқда.
Гулшан: 8. Сизнингча, ёш футболчиларнинг бўш вақтларини қандай тўлдирган маъқул?
- Футболчида бўш вақт бўлмаслиги керак. Кўпроқ машғулот қилиш керак. Эртадан кечгача машғулот қилсин, демайман. Оддий бадантарбия ҳам спортчи учун фойдали ҳисобланади. Бошқа пайт фақат интернетда ўтиравермай, тил ўрганса яхши. Лекин ҳеч кимни мажбурлай олмайсиз, ўзида истак бўлмаса нимагадир эришиш мушкул.
Нарзулла: 8. Ўз вақтида “Андижон” сафида биринчи лигада ўйнадингиз. Олий ва биринчи лига ўртасидаги фарқ қанчалик?
- Жуда катта. Олий лигада анчайин ақлли футбол ўйналади. Биринчи лигада савия анча паст. Ҳимоядаги хатолар жуда кўп, стадионлар сифати яхши эмас. Савияни яқинлаштириш учун аввало стадионларни яхшилаш керак. Бундан ташқари мураббийлар билимини ошириш керак. Олий лигада про лицензия бўлиши кераклиги талаб қилинмоқда. Балки биринчи лигага ҳам А лицензияси бор мураббий ишлаши керак, деган талаб қўйшиш керакдир. Сабаби, мураббийларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Шиддатли ўйинлар кўпайса савия ҳам ўсади.
Гулшан: 9. Жамоадошларингиздан кимнинг ҳам салбий, ҳам ижобий ҳислатларини айта оласиз?
- Жамоадаги барча бир оиладек. Лекин сафарларда асосан дўстим Расул Раҳмонов билан биргамиз. У билан кўпроқ мулоқот қиламиз, характеримиз ҳам бир бирига мос тушади. Ижобий ҳислати, кампаг, уялчанг ва манман эмас. Ўйин пайтида бироз қизишиб кетиши салбий томони бўлса керак.
Нарзулла: 9. Сиз билан фаолият олиб борган энг кучли 3 мураббийни санаб беринг.
- (узоқ ўйланиб) Ориф Маматказин - юқорда айтиб ўтдим фаолиятимда катта ўрин туган мураббийардан бири. Ҳаким Фузайлов - 2003 йилда ушбу мураббий қўл остида ўйнаганман. Эдгар Гесс. Бу мураббий мени "Шўртан"га ҳам чақирганди, бироқ турли хил сабабларга кўра бу амалга ошмай қолган.
Гулшан: 10. Ёш футболчилардан айнан кимларни энг яхши потенциалга эга деб айта оласиз?
- Юртимиз истеъдодларга бой. Ёшлар, ўсмирлар терма жамоалари Жаҳон чемпионатларида мунтазам равишда иштирок этишмоқда. Ҳозирги ёшлардан Сардор Рашидов ва Жамшид Искандеровни алоҳида кўрсатса бўлади.
Нарзулла: 10. Андижонлик мухлисларга таъриф берсангиз...
- Барча вилоятларда мухлислар бор. Барчасини ҳурмат қиламиз. Лекин андижонлик мухлислар жуда жонкуяр, серғайрат... Ўзингиз уларни кўзингиз билан кўрмасангиз, таърифлаш жуда қийин. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга катта ёрдам беради. Юракдан мухлислик қилишларини сезиб турамиз, фақат ғалаба ва чиройли ўйин кўрсатиш учун интиламиз. Мухлислар жамоанинг 12-ўйинчиси экани рост гап.
Гулшан: 11. Мухлислардан келган савол: Хориждан таклифлар бўлганми?
- Ёшлигимда Россия клубларидан таклифлар бўлган. Масалан, "Смена", "Голеадор" ва "Зенит" жамоаларидан, 2008 йилда Туркия биринчи лигасидан, Озарбайжон олий лигасидан таклифлар тушганди. Легионерга айланмаслигимга сабаб "Андижон"га қайтиш ниятимнинг кучлилиги билан боғлиқ бўлган. 2009 йил қадрдон жамоамга қайтганман ва ҳамон шу ердаман.
Нарзулла: 11. Пенальти деганда кўз олдингизга нима келади?
- Баджо! Ўша пенальти ҳамон кўз олдимда туради. Финалда Италияга мухлислик қилганман, бироқ ўша зарба туфайли “Мовий гвардия” аламли тарзда мағлуб бўлганди.
Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов

Фикрлар