Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"
10 dec 11:30
News
Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли мисрлик футболчи АПЛ доирасидаги "Лидс"га қарши ўйинни (3:3) тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди. У аввалги иккита баҳсни ҳам захирада бошлаган эди. Учрашувдан сўнг Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди: "Мен клуб учун шунча иш қилдим, улар эса мени "автобус тагига ташлашди". Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман". Футболчи ЕЧЛ ўйини қайдномасига киритилмади.
"Футболчиларга "Лидс" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол ўтказиб юбориш жуда оғир бўлди. Биз рақибга деярли имконият бермагандик ва буни қабул қилиш жуда қийин кечди. Бу ҳолатнинг ўзи жуда эҳтиросли эди, ундан кейин содир бўлган воқеалар ҳам ҳиссиётларга бой бўлди.
Жамоа ихтиёрида Премьер-лига ёки Чемпионлар лигасида ўйнаш тажрибасига эга 13 нафар футболчи бор эди. Биз ўша голни ўтказиб юбордик ва шундан сўнг кўп гаплар айтилди.
Одатда бундай нарсалар футболчиларга ҳам таъсир қилади, чунки у [Салоҳ] клубга ҳам, ўйинчиларга ҳам таъсир ўтказарди, шунинг учун жамоадошлари билан қандайдир ҳодиса юз бериши футболчиларга ҳеч қачон ёқимли бўлмайди.
Гап бугун бу ерда қилган ишимиз ҳақида бориши керак. Лекин жума кунги матбуот анжуманида ҳам барча саволлар Мо ҳақида бўлишини жуда яхши тушунаман.
Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки менданми? Бу энди бошқа масала.
Конатеда сўнгги пайтларда қийин лаҳзалар бўлганди, аммо у ажойиб ўйин ўтказди", – деди Слот "Amazon Prime" эфирида.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments
Nega kloop bn shunaqa holat bulmadi daje uzini hamyurti Van deyk ham slotni ishdan olinishini xoxlayapti